foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати “Ишонч телефони”га Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди.

Ушбу ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган манзилга  “Ишонч телефони” гуруҳи ҳамда Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда рейд уюштирилди. Мурожаатга кўра: Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқоронинг ҳонадони яқинида автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси қурилаётгани ва бу ҳолат аҳолининг нафас олишига, атмосферага салбий таьсир кўрсатаётгани маьлум қилинди.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси”га 11/82-сонли хат чиқарилди  ва ушбу хатга жавобан, Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси 02/07-3531 сонли жавоб хати келиб тушди.  Жавоб хатига кўра Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари ушбу ҳолатни ўрганишгани ва ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган манзилда “Fartune Gaz Servise” МЧЖ томонидан автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасини қуриш учун тайёргарлик кўрилаётгани, мазкур обьект қурилиш учун “Атроф муҳитга таьсири тўғрисидаги ариза лойихаси” (ЗВОС)хужжати ишлаб чиқилган ва   бўйича Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2018 йил 3 декабрдаги 05/2-2404-сонли ижобий хулосаси берилган.

Лойиҳа ҳужжатида корхонада ўрнатилиши мўлжалланилаётган асосий ифлослантирувчи манбаадан энг яқин аҳоли ҳонадонигача бўлган масофа 125м қилиб белгиланган. “Ахоли ҳонадонлари жойлашган ҳудудларда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича санитар норма ва қоидалар”(СанПиН 0350-17)да автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларини жойлаштириш 100 м қилиб белгиланган.

Шунингдек корхона фаолияти учун белгиланган “Атроф-муҳитга таьсири тўғрисидаги ариза лойиҳаси”да кўрсатилган талабларнинг бажарилиши бошқарма томонидан назоратга олинганлиги маьлум қилинган. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Экоҳаракат Тошкент

вилояти ҳудудий бўлинмаси  

logo_uz