Куни кеча Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Қори Ниёзий кўчасида ҳазон барглари ёқилишини олдини олиш муаммоси юзасидан Экологик рейд ўтказилди.

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани  М.Қаххоров кўчасида 21-уйда истеъқомат қилувчи фуқаро Бойбекова Фарида тамонидан Қори Ниёзий 3- тор кўчасида ҳазон барглари ёқиб юборилганлиги аниқланди. Фуқоро Бойбекова Фаридага ҳазон ёқмаслик юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Маьмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 88-модда 2-қисмида: “Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, ҳазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келинса, фуқороларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб белгилаб қўйилганлиги ҳақида маьлумот берилди.

Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида хазон барглари ёқилаётганини олдини олишда ҳамда хазон ва шоҳ-шаббаларни ёқмаслик бўйича тушунчалар бериш орқали атмосферани ифлосланиши ва инсон инсонга заҳарли газдандан нафас олмаслкни олдини олишга кенг хисса қўшиш.  

Экоҳаракат Тошкент

шаҳар ҳудудий бўлинмаси