foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни  Экоҳаракат  Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Биохилма-ҳиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш назорат қилиш инспекциясининг Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича биохилма-ҳилликни назорат қилиш инспекцияси ходимлари билан биргаликда Тошкент шаҳри  кўчаларида  ноқонуний дарахтларнинг кесилаётганини олдини олиш мақсадида Экологик рейд ўтказилди.

Экологик рейд Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмасининг “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатни ўрганиш ва олдини олиш мақсадида ўтказилди. Мурожаатни ўрганиш натижасида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 1А (уй) олдида 2 (икки) туп чинор дарахт кесилганини гувоҳи бўлдик. А.Темур кўчасида фаолият олиб бораётган мебель дўкони ходими билан суҳбатлашилганда Юнусобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан кесилганлигини билдирди. Юнусобод тумани “Ободонлаштириш” бошқармаси инспектори билан телефон орқали боғланганимизда улар ҳақиқатан ҳам дарахт кесганлигини  ва Юнусобод тумани ҳокимининг қарори билан Амир Темур кўчаси, 1 (бир) туп д-76 см, ва 1 (бир) туп д-62.1 см бўлган чинор дарахти рухсатномасиз яъни туман Ҳокимлигини август ойидаги 1519-сонли қарори асосида кесилганлигини айтиб ўтди.

Экоҳаракат Тошкент

шаҳар ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz