foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари Вилоят Кенгаши вакиллари, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошармаси,  “Тоза худуд”  ДУК Бойсун тумани филиали, ДСИ (сектор раҳбари) ва ОАВ лари иштирокида экологик рейд ўтказилди.

Бойсун туманидаги “Мустақиллик” МФЙдаги 1,2,3,4 - кўп қаватли уйлардаги мавжуд ҳолатлар ўрганилганда узоқ вақтлардан буён 3,5-4 тоннадан зиёд турли хил ахлат уюмлари ва чиқиндилар мавжудлиги аниқланди.

Аниқланган муаммо юзасидан жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК Бойсун туман филиали раҳбариятига тақдим этилиб, 3,5-4 тоннадан зиёд чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетилди.

Аҳоли орасида атроф муҳитга бўлган эътиборни ошириш, ёш авлоднинг экологик маданиятини юксалтириш, уларнинг табиат ҳақидаги интеллектуал салоҳиятини руёбга чиқаришга кўмаклашиш, уларнинг Она табиат ва унинг нъематларига меҳр-мухаббат, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анъанларимизни тарғиб қилишдан иборатдир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг туб негизида аҳоли фаравонлигини мустаҳкамлаш, соғлигини сақлаш, ёш авлодларга қулай ижтимоий, иқтисодий, экологик муҳит яратиш алоҳида ўрин тутади. Ҳашар йўли билан қилинган ишлар ана шу эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилиши шубхасиздир. Тадбир якунида бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz