foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Экоҳаракат “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларга асосан Зангиота тумани “Зангиота”, “Дехқонобод” МФЙ ва Бўзсув ҚФЙларида экологик рейд уюштирилди.

Ушбу тадбирда Экоҳаракат Марказий Кенгаши ходими, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирок этди.  Зангиота МФЙҳудудида жойлашган бир нечта кичик ишлаб чиқариш цехларидан махалла ҳудудидан оқиб ўтувчи сув ҳавзасига оқова сувлар чиқарилаётганлиги, бунинг натижасида сув сифатига салбий таъсир кўрсатиб бадбўй ҳид тарқалишига сабаб бўлаётганлиги  ҳақида, Бўзсув ҚФЙ Бўзсув кўчасида жойлашган суякни қайта ишлаш заводидан ҳафтада бир мартда эрталабки пайтларда инсон саломатлиги учун ўта салбий таъсир кўрсатувчи қўланса ҳидлар чиқиши ҳақида ва  Бўзсув дарёсининг Зангиота тумани “Дехқонобод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидаги дарё соҳиллари чиқиндилар билан тўлиб тошганлиги ҳақида мурожаатлар келиб тушган эди.       Уюштирилган рейд давомида мурожаатлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилганида “Бўзсув” МФЙда жойлашган “Эски жўва бизнес” МЧЖга қарашли суякни қайта ишлаш цехидан  ҳақиқатдан ҳам бадбўй хид чиқаётганлиги аниқланди. Муаммо юзасидан “Эски жўва бизнес” МЧЖ директори билан сухбатлашилганда корхона Экологик экспертиза текширувидан ўтказилганлиги, ДСЭНМнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги бўйича барча ҳужжатлар борлиги таъкидлади. Ушбу муаммо ҳавони тозалаш филтрлари эскириши натижасида юзага келаётганлигини айтиб ўтди. Муаммони ҳал қилиш мақсадида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси қошидаги Аналитик назоратга ихтисослаштирилган давлат инспекцияси билан шартнома тузилаётганини ва тез орада янги филтрлар ўрнатилишини маълум қилди.   Бўзсув дарёсининг Зангиота тумани “Дехқонобод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидаги вазият бориб ўрганилганида Бўзсув дарёсига қурилган сув оқиб ўтишини тартибга соладиган шлюз қурилган бўлиб, дарёга турли ҳудудлардан ташланган барча чиқиндилар шлюз олдида йиғилиб қолганлиги натижасида ушбу жой жуда ачинарли ҳолатга келган. Чиқиндилар орасида турли хил маиший чиқиндилар, шишалар, уй рўзғор буюмлари, турли хил озиқ овқат махсулотларининг қолдиқлари, қурилиш чиқиндилари, уй ҳайвонларининг жасадларидан  ташкил топганига гувоҳ бўлиш мумкин. Ушбу ҳолат бўйича МФЙ раиси билан суҳбатлашиш мақсадида МФЙ биносига борилганида хеч ким йўқлигигига, бундан ташқари бино ҳудудида йиғилган чиқиндилар ёқиб юборилганлигини ҳам кўриш мумкин. Албатта маҳалла-кўй тозалигига жавобгар идора олдида бундай ҳолатга йўл қўйилганлиги ачинарли ҳолдир.        Ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига, ДСЭНМга, Зангиота тумани ҳокимлигига ҳат чиқарилди. 

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси

+99894 249-21-22

 

logo_uz