foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Косон тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда Косон туманидаги “Навбаҳор”, “Лолазор” ҳамда “Пахтазор” махалла фукаролар йиғинларида “Қаттиқ ва маиший чиқиндилар вақтинчалик омборхоналарнинг ҳолатини ўрганиш ва уларнинг табиий муҳитга таъсирини камайтириш” мақсадида экологик рейд бўлиб ўтди.  

Рейдда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Косон тумани экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Косон тумани “Тоза ҳудуд” ДУК ва Косон туманидаги “Навбаҳор”, “Лолазор” ҳамда “Пахтазор” маҳаллалари фаоллари иштирок этдилар.

Экологик рейднинг асосий мақсади, экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва бу борада “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида жамоатчилик экологик назоратини кучайтиришга қаратилди. 

Мутахассислар таъкидлаганларидек, Косон туманидаги экологик муаммолар ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини раислари огоҳлантирилди ва кўчабошилар ўртасида ободончилик ишларига бош-қош бўлиш, ҳашарлар ўтказиш орқали ҳудуднинг ободончилиги ва тозалигига эришиш борасида тушунтириш ишлари олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва бу борада “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz