foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 29 август куни Экоҳаракат Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ходимлари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги ноқонуний чиқиндихоналар муаммоси юзасидан “Экологик рейд” ўтказилди.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаат бўйича Сергели тумани “Хонобод” маҳалласига бориб муаммони ўрганиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетилишини олидни олиш ва атмосферага чиқаётган ноҳуш ҳидларни бартараф этиш. “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатни ўрганиш натижасида Тошкент вилояти Зангиота тумани “Баланд тепа” маҳалласи ҳамда Тошкент шаҳар Сергели тумани “Хонобод” маҳалласи чегарасида ноқонуний чиқиндихона мавжудлигини гувоҳи бўлдик. “Баланд тепа” маҳалла раиси билан ўша ерни ўзида телефон орқали боғланганимизда уларни маҳалласига “Тоза ҳудуд” хизмати ходимлари хизмат кўрсатишини ва уерга маҳалла аҳолиси чиқинди ташламаслигини таъкидлади. “Хонобод ” маҳалла аҳолиси ҳам худди шу гапни таъкидлашди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Сергели туман инспекторлари билан мазкур ноқонуний чиқиндихонани “Махсустранс” хизмати ходимларини жалб қилган ҳолда бартараф этишга келишиб олинди. Бундан ташқари бу ҳолат қайта такрорланмаслик учун ҳудудга чиқинди ташлаш контейнерини ўрнатиш таклифи билдирилди.

Худудий бўлинма координотори Г.Алиханова

logo_uz