foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 4-10 июль кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон экологик ҳаракати координаторлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ходимлари Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва ариқларни муҳофаза зоналарини ўрганиш мақсадида жойларга чиқилди.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Қичқириқ”, “Дамариқ” ва “Қорақамиш”, каналлари, Чилонзор, Учтепа туманларида “Бўрижар”, “Анҳор”, “Бўз сув” ҳамда “Оқтепа” каналлари сув муҳофаза зоналари ўрганилди.

Маълумот учун: Тошкент шаҳар ҳудудидан жами 128 та
канал ва ариқлар оқиб ўтади, уларнинг умумий узунлиги 412,5 километр бўлиб, уларнинг сув ўтказиш қобилияти 1 м3/сек. дан - 110 м3/сек. гачани ташкил этмоқда. Шу жумладан, улардан 16 таси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг суғориш, энергетика ва саноат корхоналари учун сув билан таъминловчи туманлараро йирик магистрал каналлардир. Уларнинг умумий узунлиги 132,4 кмни ташкил эталди. Улардан энг йириклари ва узунлари
Боз-су (24,5 км), Салар (23,3 км) ва Қорасу (17,8 км) каналларидир.

Ўрганиш натижаларида маълум бўлмоқдаки, мавжуд ариқ ва каналларнинг техник ҳолати аянчли бўлиб, каналларнинг қирғоқ бўйи минтақа майдонлари турли ҳолатларда, каналлар бўйлари ва устки қисмларида аҳоли ҳамда юридик шахслар томонидан йиллар давомида ўзбошимчалик билан белгиланган тартибдаги техник хулосаларсиз эгаллаб олинган бўлиб, ҳозирги кундаги маълумотларга кўра сув муҳофаза зоналарида ўзбошимчалик билан 1400 дан ортиқ бино ва иншоотлар қурилган.

Маълумот учун: Жумладан, 122 та яшаш хонадонлар, 25 та хожатхоналар, 60 та молхона, товуқхона ва қўйхоналарни, 15 та савдо дўконларни, 273 та хар хил турдаги ноқонуний бино ва қурилмаларни,56 та овқатланиш масканларини, 48 та айвон ва сўриларни, 299 та девор ва тўсиқларни, 56 та кўприкларни ва 84 та гаражлар ва бошқаларни ташкил этмоқда. Бундан ташқари 154 та ҳолатларда оқава сувлар ариқ ва каналларга оқизиб қўйилган. 3 та қабристонлар эса сувларга жуда яқин жойлашган.

 

Мазкур ҳолатлар каналларнинг сув ўтказиш қобилиятини кескин камайишига, санитар-эпидемиологик аҳволни ёмонлашувига, сув иншоотлари техник ҳолатини бузилишига, авария ҳолатлари юзага келишига, эксплутация ташкилотларининг кундалик назорат ва тозалаш ишларини олиб бориши ҳамда ёғингарчилик оқибатларида ҳосил бўлган сел оқимларини бошқариш ва талофатсиз ўтказиб юборилишида қийинчиликларга, аҳоли хонадонларини сув босишини келтириб чиқаришга, таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажаришда транспорт ва механизмларнинг харакатланишида муаммоларга олиб келмоқда.

Жойларга чиқиш жараёнида сув муҳофаза зоналари ўрганиш ва ноқонуний қурилмаларни инвентаризациядан ўтказиш мақсадида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва таьминлашга ихтисослаштириш бошқармаси вакилларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи билан учрашув ўтказилди.

Ишчи гуруҳи томонидан берилган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналларнинг қирғоқ бўйи минтақаси ва муҳофаза зоналарида жойлашган сувга таьсир кўрсатаётган, оқава сув ташлаётган манбаалар, обьектлар хатловдан ўтказилган. Тошкент каналларни сақлаш улардан фойдаланиш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқарма, Тошкент шаҳар давлат ер кадастри бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси таклифларини эътиборга олиб, каналлар сув муҳофаза минтақалари, муҳофаза зоналарининг белгилаш бўйича лойиҳа Тошкент шаҳар хокимиятига тақдим этилган, шунингдек Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан каналлар бўйларида (қирғоқларида) қирғоқ бўйи минтақасида, муҳофаза зонасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, бартараф этиш чоралари қўрилмоқда.

Ишчи гуруҳидан олинган материаллар таҳлилига кўра, республика ишчи гуруҳлари томонидан, 800 га яқин огоҳлантириш хатлари, кўрсатма ва тавсиялар берилган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган.

Маълумот учун: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 72-моддаси 1-қисми ва 91-моддаси 1-қисмига асосан 7 нафар фуқарога маъмурий иш қўзғатилиб, умумий ҳисобда 1205680 сўм жарима солинган. Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томониданЎзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53-моддасига асосан 35 нафар фуқарога маъмурий иш қўзғатилиб, умумий ҳисобда 5985000 сўм жарима солинган. Сувни ифлослантираётган 30 га яқин объектлар жойида бартараф этилди. Давлат ветеринария қўмитаси томонидан ўрганиш жараёнида 14 итхоналар, 12 та товуқхоналар ва 2 та қўйхоналар бартараф этилган.

Экоҳаракат ходимлари томонидан ўрганиш давомида “Қичқириқ”, “Қорақамиш” каналлари бўйига илгари ноқонуний равишда қурилган ва фаолият юритиб келган (объект) иншоотларнинг Ишчи гуруҳи томонидан бузилаётганлиги ҳолатлари кузатилди.

Ўрганиш жараёнида Экоҳаракат ходимлари томонидан ҳам сув муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилмалар қурилганлиги аниқланди. Масалан, Чилонзор тумани “Байналминал” кўчасидан оқиб ўтувчи “Оқтепа” каналига (юқори қисми) жуда яқин ҳолда “Сой бўйида” кафеси фаолият юритиб келмоқда. Кафени олдида ноқонуний автомобилларни ювиш жойи мавжуд. Ушбу автомобилларни ювиш жойи кафега ташриф буюрадиган мижозларнинг автомобилларини ювиш учун фойдаланилади.

Мазкур салбий ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифлар билдирилади:

1. Сув муҳофаза зоналари тартибини бузганлик учун аҳолини ва ташкилотлар масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

2. Сув муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилмалар қурганлик, сувни ифлослантирганлик оқибатлари юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш;

3. Маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда мазкур масалалар юзасидан турли тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш.

4. Мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари салоҳиятидан фойдаланиш;

5. Босқичма-босқич сув муҳофаза зоналарини ажратиб турувчи сунъий тўсиқлар барпо этиш.

 

Экоҳаракат

 Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси

Раҳбари вазифасини бажарувчиси

Диёра Шарипова

logo_uz