Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Сирдарё дарёсини Наманган вилояти Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи қисмида экологик рейд ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади   ҳозирги кунда ноқонуний балиқ овлаш-браконерлик билан шуғулланиш авжи палласига чиққан пайтда  фуқаролар томонидан балиқ овлаш учун оддий қармоқдан эмас, балки электр қармоқлардан фойдаланиш ҳолатлари учраб турганлиги, мана шундай салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида  аҳолига очиқ сув ҳавзаларидаги балиқларни асраб авайлаш, уларни кўпайтириш, ноқонуний балиқ овловчиларга нисбатан жамоатчилик асосида балиқ овлаш тартиби,тартиб қоидалари балиқчилик тармоғини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари аҳолини қонунчиликдаги янгиликлардан хабардаор қилишдан иборат бўлди.

 Экоҳаракат Наманган

вилоят ҳудудий бўлинмаси