foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги оқиб ўтувчи сув ҳавзалари ва уларнинг муҳофаза зоналарини ҳолатини ўрганиш юзасидан “Экологик рейд” ўтказилди.

 

Мазкур экологик рейднинг мақсади Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи сув хавзалари ва уларнинг муҳофаза зоналарини ҳолатини ўрганиш.

Экологик рейд натижасида Олмазор туманидан оқиб ўтувчи “Қичқириқ”, “Дамариқ” ва “Қорақамиш” каналлари ўрганилиб,"Қичқириқ" канали бўйида илгари ноқонуний равишда қурилган ва фаолият юргизиб келган (объект) иншоотларнинг бузилаётганлигининг гувоҳи бўлинди.

Ваҳоланки Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрельдаги 174-сон қарори билан Тасдиқланган Магистраль каналлар ва коллекторлар сувни муҳофаза қилиш зоналарининг кенглиги геоморфологик, гидрогеологик шароитлар, туташиб кетган ерлардан фойдаланиш характери ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда ажратиб олиш минтақаси чегарасидан қуйидаги ҳажмларда қабул қилинади:

секундига 50 дан 100 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 10 дан 20 куб метргача бўлган коллекторлар учун — 100 метр;

секундига 100 дан 150 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 20 дан 50 куб метргача бўлган коллекторлар учун — 200 метр;

секундига 150 куб метрдан ортиқ сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 50 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар учун — 300 метр.

Қирғоқбўйи минтақалари ва уларда ўрнатиладиган иншоотлар сувнинг оқимлари билан ифлосланишидан, қирғоқларнинг нураш жараёнидан, очиқ сув оқимларидан ва сувнинг ҳолатига таъсир этувчи бошқа ҳаракатлардан ҳимоя қилишни таъминлаши керак. Бундай экологик рейдлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

Экоҳаракат Тошкент

шаҳри ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz