foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши шаҳридаги “Пахтазор”, “Ойдин”, “Нуристон” ҳамда “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳаллангиз ободми?” мавзусида экологик рейди бўлиб ўтди.  

Рейдда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Қарши шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, шаҳар ДСЭНМ, Қарши шаҳридаги “Пахтазор”, “Ойдин”, “Нуристон” ҳамда “Оқтепа” МФЙ лари ҳамда вилоят “Тоза худуд” ДУК мутахассислари иштирок этдилар.

Экологик рейднинг асосий мақсади, экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва бу борада “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида жамоатчилик экологик назоратини кучайтиришга қаратилди. 

    Мутахассислар таъкидлаганларидек, Қарши шаҳридаги экологик муаммолар ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини раислари огоҳлантирилди ва кўчабошилар ўртасида ободончилик ишларига бош-қош бўлиш, ҳашарлар ўтказиш орқали ҳудуднинг ободончилиги ва тозалигига эришиш борасида тушунтириш ишлари олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва бу борада “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz