foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Бўзсув аэрация станцияси фаолиятини ўрганишга бағишланган экологик рейд ўтказилди.

   Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Бўзсув аэрация станцияси Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Юнусобод ва Чилонзор туманларининг канализация қувурлари орқали келган оқава сувларнинг тозалайди. Иншоатга оқава сувлар Д-2500 Қорақамиш коллектори, Д-1700 Чилонзор коллектори, Д-2000 Жануби-ғарбий коллекторларидан келиб тушади. Бўзсув аэрация станциясининг умумий майдони 122 га ни ташкил этади. Иншоат лойиҳа бўйича 800 минг м3 оқава сувни тозалашга мўлжалланган бўлиб ҳозирда суткасига 750 минг м3 оқава сувлар тозаланиб келинмоқда. Сувни тозалаш механик тозалаш, биологик тозалаш, оқава сувни зарарсизлантириш ва қуйқани қайта ишлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.  

Бўзсув аэрация станциясининг бош мутахассиси - Алишер Агабоевнинг таъкидлашича, Бузсув аэрация станциясига 2013 йилда модеринизация ишлари учун 10581.258 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилиб, 2017 йилнинг апрел ойларида модеринизация ишлари тугатилган. Ҳозирги кунда иншоат тўла қувват билан ишламоқда.

Айни вақтда шуни куйинчаклик билан айтиб ўтишимиз жойизки, кўп ҳолларда айрим юридик ва жисмоний шахслар бефарқликка йўл қўйилмоқда. Баъзи корхоналарда, ҳатто бирламчи тозалаш иншоотлари ёки ускуналар мавжуд эмас. Фуқароларнинг сувни истаганча исроф қилаётгани, канализация тизимларига турли ҳилдаги чиқиндиларни ташлаб юбораётганлари жуда ҳам ачинарли ҳолдир.

                                                                               Шарипова Диёра

Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий

 бўлинмаси раҳбари

logo_uz