Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги «Қарлиқ», «Янги обод» маҳаллалари ҳудудида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан  “Кузнинг долзарб юмушлари” мавзусида экологик рейди бўлиб ўтди.  

Экологик рейдда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси жамоатчи инспекторлари, Муборак туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш инспекцияси, Муборак туман ДСЭНМ, Муборак  тумани «Қарлиқ», «Янги обод» маҳаллалари фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этдилар.

Экологик рейднинг асосий мақсади, хазонрезги бўлган ҳар бир ҳудудни тоза ва озода сақлаш, хазонларни ёқишни олдини олиш, атроф муҳитга бўлган муносабатни шакллантиришга қаратилди. 

Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, 1 тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига  30 килограмм углерод оксиди ташланар экан. Бундан ташқари тутун таркибида инсон соғлиғи учун зарарли бўлган углеводород гази, азотли оксид каби заҳарли газлар бор. Атрофга тарқаган тутун нафас орқали инсон танасига кириб, унинг кўпгина аъзоларини шикастлайди ва сурункали касалликларни келтириб чиқаради. Бизни бир савол қийнайди: Наҳотки, хазонларни ёқаётган юртдошларимиз ўз ҳатти-ҳаракатлари оқибатларини ўйлашмаса?!

Тиббиёт ходимлари, экологларнинг хазонларни ёқишнинг хунук оқибатларидан  огоҳлантиришларидан тўғри хулоса чиқармаётган кишилар атроф муҳит муҳофазаси, инсонлар соғлиғи учун масъул ва жавобгар эканликларини ҳис этишади, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи