Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Янгийўл шаҳри “Адолат” кўчасида Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкенг вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Кузнинг долзарб юмушлари” мавзуида экологик рейд ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкенг вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳодимлари,  Тошкент вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Янгийўл шаҳри  инспектори, Янгийўл  шаҳар ҳокимлиги ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу рейд давомида “Адолат” кўчасида жойлашган чиқиндихонадан чиқиндилар ўз вақтида ташиб кетилмаганлиги сабабли бир неча кунлик чиқиндилар йиғилиб қолган. Бу ҳолат юзасидан  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимидан изоҳ сўралганда махсус техникалар йўқлигини билдирди. Бу ҳолат мутасадди ташкилотлар билан ўрганиб чиқилгандан сўнг, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспектори В.Нуруллаев ва Янгийўл шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Примқулов бугуннинг ўзида бартараф этилишини таъкидлаб ўтдилар.

Рейд давомида аниқланган ҳолат:

Ўтказилган рейднинг эртаси кунида рейд давомида аниқланган ҳолат мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилди.

Рейддан кейинги ҳолат:

Экоҳаракат матбуот гуруҳи