2017 йил 1 ноябрда Навоий вилояти Учқудудқ тумани А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида “Кузнинг долзарб юмушлари” мавзусидаги  экологик рейд бўлиб ўтди. Рейдда  Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фаоллари  иштирок этишди.

Ҳозирги кунда фуқаролар орасида барг хазонларни ёқмаслик ва уларни тўғри муносабатда бўлиш муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Бизга маълумки туман қизилқум чўлида жойлашган бўлиб ундан кўп йиллик дарахт ва буталарни ўстиришнинг ўзи бир мураккаб жараён ҳисобланади.Учқудуқ туманининг Учқудуқ шаҳарчасида мавжуд кўп йиллик дарахт ва буталардан ҳосил бўладиган барг хазонлардан унумли фойдаланиш зарур. Бунинг учун барг хазонларни ўғит сифатида ёки чорва молларига емиш сифатида ишлатиш лозим. Олтин куз фаслидаги барг хазонларнинг шамол таъсирида ҳар томонга тушиши ва уларни фуқаролар томонидан супирилиб тозаланиши ҳамда  йиғилган барг хазонларни  “уддабурон фуқаролар” томонидан ёқилиши, олдини олиш  мақсадида ўтказилган экологик рейдда кўздан кечирилган маҳалла ва у ердаги аҳоли билан суҳбат савол – жавобга бой тарзда қизиқарли ўтди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи