Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ва Сурхондарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Термиз шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинларида  Хазон ёқилиши ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга жойлаштириш ҳолатлари юзасидан тезкор экологик рейдлар ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади Экологик муаммоларни бартараф қилишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва бу борада “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини тушунтиришдан иборатдир.

Экологик рейд давомида Термиз шаҳрининг “Гулираъно” маҳалласида экоҳашар уюштирилиб, белгиланмаган жойларда юзага келган чиқинди полигони чиқиндилардан тозаланди. Чиқиндиларнинг ёқиб юборилиши ва белгиланмаган жойларга тўкиб ташланиши юзасидан 5 нафар ҳуқуқбузарга 748750 сўм микдорида жарима  белгиланди. Экологик муаммоларни бартараф қилишда  маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлигини инобатга олиб атроф муҳит муҳофазасида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари атроф муҳит муҳофазасида жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида тушунчага эга бўлдилар.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи