Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч туманидаги Қорамон қишлоғи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик назорати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг жойларда бажарилишини ўрганиш, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф қилиш, аҳоли орасидан қонунларга риоя этилиши юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришдан  иборат.

Экологик рейддаҚорамон, Тандирчи маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва фаоллари иштирок этди.

Жамоатчилик экологик назорати  давомида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари Қорамон, Тандирчи маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларига маҳаллада куз мавсумида амалга ошириладиган тозалик тадбирлари, хазонни ёқмаслик, тозаликка риоя қилиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган моддаларининг мазмун моҳияти, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун бузиш ҳолатларининг олдини олиш, атроф муҳитни мухофаза қилишга оид қонунлар, мазкур қонунлар бузилиши оқибатида солинадиган жарималар юзасидан тушунтирилди.

Экорейд якунидааниқланган ҳолатлар юзасидан масъул шахсларга ушбу ҳолатлар қайта такрорланмаслик зарурлиги тушунтирилди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи