Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят ҳудудий бўилнмаси томонидан  Андижон вилоят Хўжаобод туман  маҳалла фуқаролар йиғинларида  “Маҳаллангиз ободми ? ” мавзусида экологик рейд ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади Экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва бу борада “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини тушунтиришдан иборатдир.

Экологик рейд давомида Экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлигини инобатга олиб атроф-муҳит муҳофазасида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари атроф-муҳит муҳофазасида жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида тушунчага эга бўлдилар.

Экоҳаракат матбуот хизмати