Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик назорати бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва мазкур ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолига атроф муҳитни мухофаза қилишга оид қонунларни тушунтиришдан иборатдир.

Экологик рейд давомида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, туман ташкилотлари  вакиллари Ўғизработ қишлоғи ҳудудидаги аҳолига маҳаллада тозаликка риоя қилиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ушбу ишларни амалга оширишда фуқароларнинг фаоллигини ошириш зарурлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг мазмун моҳияти, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун бузиш ҳолатларининг олдини олиш, атроф муҳитни мухофаза қилишга оид қонунлар, мазкур қонунлар булиши оқибати солинадиган жарималар юзасидан тушунтирилди.

Экоҳаракат матбуот хизмати