Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган  вилояти Чортоқ тумани “Зафар Диёр” Маҳалла фуқаролар йиғинида очиқ сув ҳавзаларини ифлосланишини олдини олиш юзасидан экологик рейд ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ахолини экологик билим ва маданиятини янада юксалтириш, атроф муҳитни мухофаза қилиш борасидаги янги қонун ва қонун ости хужжатлари  ва уларнинг ижроси тўғрисида атрофлича тушунча беришга қаратилди.

Рейд давомида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳолини табиатга бўлган муносабатини янада ошириш мақсадида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларидаги иштироки шунингдек, экологик қонунчиликдаги   қабул қилинган қонун ва қонун ости хужжатларининг аҳамияти, қонунлар ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликни иштироки, тумандаги экологик холатни янада барқарорлаштириш, экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олиш, ерларни мелиоратив холатини яхшилаш чора тадбирлари, очиқ сув хавзаларини ифлосланишини олдини олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга тўкилишини олдини олиш   борасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Экоҳаракат матбуот хизмати