Куни кеча Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг Сурхондарё вилоятидаги ижроси хусусида экологик рейд ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади қонуннинг маҳаллий ҳокимиятлар, корхона ва фуқаролар томонидан амалдаги ижросини таҳлил қилиш ва жамоат назорати ўтказишга қаратилди.

Экологик рейд жараёнида Шўрчи тумани “Тамаддун” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Сурхон дарёсига сув ташловчи канал ёқасига аҳоли томонидан тахминан 2,0 тонна маиший чиқинди ташланганлиги ва сувларни булғатаётганлиги аниқланди. Шу муносабат билан Шўрчи тумани ҳокими ва “Тамаддун” маҳалласи раисига ушбу ҳудудни чиқиндилардан тозалаш юзасидан хат берилди.  Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида” ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонун талабларини бузган 2 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий жарима белгиланди ва ҳуқуқбузарларга мажбурий кўрсатмалар берилди.

Экоҳаракат матбуот хизмати