foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун 2010 йилнинг 31 мартида Тожикистон республикасида «Тожикистон алюминий компанияси» давлат унитар корхонасидек атроф мухитга, инсон саломатлигига жуда катта салбий таъсир кўрсатаётган, минтақамизда янги экологик фожиа ўчоғи вужудга келишига сабабчи бўлаётган завод ташкил этилганлигининг 35 йиллик тўйи катта тантаналар билан нишонланаётганлиги ғирт бемаъниликдан бошқа нарса эмас.


Чунки инсоният бошига, ҳам ўзбек, ҳам тожик халқига чексиз кулфатлар келтираётган корхона тўйининг байрам қилиниши ёвуз аждаҳони дабдаба билан кутиб олиш билан баробардир.


Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллари эса бу нохуш саънани мутлақо ўзгача, маъюслик билан эслашди. Экоҳаракат фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган ва мингга яқин киши қатнашган йиғилишда сўзга чиққан нотиқлар  Турсунзодадаги алюминий заводининг минтақа экологиясига жиддий зарар етказаётган фаолиятини, ана шундай бир пайтда Тожикистон республикаси раҳбариятининг корхона ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга, Хатлон вилоятида, Ўзбекистон чегарасига бевосита яқин жойда  яна бир алюминий заводи қуриш тўғрисидаги қарорини кескин қораладилар.
Учрашувда сўзга чиққан нотиқлар  -  талабалар ва олимлар, маҳаллалар раислари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати аъзолари, Тожикистон алюминий заводи фаолияти туфайли энг кўп азият чекаётган Сариосиё ва Узун туманлари вакиллари Термизлик ва Деновлик ёшларнинг ушбу корхонанинг атроф муҳитга ва инсон саломатлигига зарарли фаолиятига чек қўйиш тўғрисидаги жаҳон ҳамжамиятига ва халқаро ташкилотларга Мурожаат қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусларини қўллаб-қувватладилар
Йиғилишда Термиз давлат универстети, Денов қишлоқ хўжалик коллежи талабалари ва ўқитувчилари, Сурхондарё вилоятининг  Сариосиё, Узун, Денов ҳамда бошқа туманлари аҳолисининг БМТ Бош Ассамблеяси, ЮНЕП, ЮНИСЕФ, ЮНСКО, Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига Мурожаати ўқиб эшиттирилди ҳамда Ушбу Мурожаатни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда уни қўллаб-қувватлаш юзасидан имзолар йиғишга киришилди.

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

logo_uz