Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоят Ҳазорасп тумани Карвак маҳалласи ҳудудида  “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик назорати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва мазкур ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолига атроф муҳитни мухофаза қилишга оид қонунларни тушунтиришдан иборатдир.

Рейд давомида Хоразм вилояти ҳокимлиги вакили А.Худоёров, Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари  К.Жуманиёзовлар томонидан мазкур Карвак маҳалла фуқаролари йиғини аҳолисига, маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг мазмун моҳияти, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун бузиш ҳолатларининг олдини олиш, атроф муҳитни мухофаза қилишга оид қонунлар, мазкур қонунлар булиши оқибати солинадиган жарималар юзасидан тушунтирилди.

Экорейд якунида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул шахсларга убшу ҳолатни бартараф қилиш юзасидан тушунтирилди. Мазкур рейдни бошқа худудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

Экоҳаракат матбуот хизмати