Хоразм вилоят Ҳазорасп тумани ҳудудидаги маҳаллалаларда Экоҳаракат Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан экологик рейд ташкил қилинди. Мазкур экологик рейд давомида маҳалла ҳудудидаги антисанитар ҳолат, куз мавсумининг асосий муаммоларидан бири бўлган хазонларнинг ёқилиши муаммоси ва ушбу муаммо юзасидан жойларда йиғилган хазонларни тозаланмаганлик ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлар бартараф қилинди. Экологик рейд якунида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул шахсларга ушбу ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Экоҳаракат матбуот хизмати