Куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Гурлан туманидаги “Жалойир” ва “Пахтачи” МФЙ лари ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик рейдлари ўтказилди.

Мазкур экологик рейдларни ўтказишдан мақсад маҳаллалар ҳудудидаги экологик вазиятни ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг бузилиш ҳолатлари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш, атроф муҳитга зарар етказиш ҳолатларини олдини олишдан иборат.

Экоҳаракат матбуот хизмати