foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасининг Боғот туман инспекцияси ҳамкорлигида Хоразм вилоят Шовот туманидаги “Наврўз” МФЙ да  экологик рейд ўтказилди.

Мазкур рейдда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасининг Боғот туман инспекцияси, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур экологик рейдни ўтказишдан мақсад маҳаллаларда атроф-муҳитга зарар етказиш ҳолатларини аниқлаш ва мазкур ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолига атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунлар мазмун моҳиятини тушунтириш, табиий муҳитга зарар етказилиши жавобгарликка  олиб келиши мумкинлиги юзасидан  маълумотлар беришдан иборат.

Экоҳаракат Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси

logo_uz