foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player


Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Карши шаҳридаги “Чўлқувар”, “Кат” ва “Истиқлол” маҳалларида чиқиндиларни йиғиш, сақлаш ҳолатини ўрганиш ва уларнинг табиий муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган экологик рейд ўтказилди.

Мазкур экологик рейдни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги  қонун талабларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315 сонли “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини мониторинг қилиш, маҳаллар санитария эпидимологик ҳолатни ўрганиш, маҳалла аҳли орасида тозалик озодалик маҳалла ободлиги каби ишлар билан танишишдан иборат.

Экоҳаракат матбуот хизмати

logo_uz