foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Андижон ҳудудий бўлинмаси томонидан да Андижон шаҳар “Ўзбекистон” М.Ф.Йда ҳамда Асака туман “Илғор” ҚФЙ, “Деватаги” МФЙларда атмосфера ҳавосини  муҳофаза  қилиш  бўйича  жамоатчилик экологик рейди ўтказилди.

Мазкур экологик рейдда М.Маматалиев, Экохаракат Андижон ҳудудий бўлинмаси координатори Абдурахмонов.Ф, Андижон шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси инспектори Азимов.Х, Андижон шаҳар “Ўзбекистон” МФЙ раиси  Исоқова Л,  Андижон шаҳар “Ўзбекистон” МФЙ даги 62-мактабгача таълим муассаси мудири  Исақов. Б,  Асака шаҳар “Илғор” ҚФЙ, “Деватаги” МФЙ раиси Мамадалиев.Ж, Асака шаҳар “Илғор” ҚФЙ, “Деватаги” МФЙ оқсоқоли ва маҳалла фаоллари қатнашдилар.

Экологик рейдни ўтказишдан мақсад атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича турғун манбалардан - Асака туманидаги “Ахтачи цемент заводи”, Андижон шаҳридаги  “Андижон ёғ-мой заводи” ларидан чиқаётган ташламаларнинг атроф - мухитга таъсири бўйича жамоатчилик рейди ва фуқаролар муносабатини  ўрганиш.

Рейд давомида “Андижон ёғ-мой заводи” вақтинча ишламаётганлиги аниқланди. Ёғ-мой заводи  атрофидаги Андижон шаҳар “Ўзбекистон” МФЙ ўрамида яшовчи аҳоли ва маҳалла раиси, маҳалла фаоллари ва 62- мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари билан учрашилди, учрашувда Ёғ-мой заводи ишлаганда ҳам атмосфера ҳавосини ифлословчи ҳеч қандай зарарли чиқиндилар ташланмаётганлигини тушунтиришди. Бунинг асосий сабаби заводнинг янги технологияга ўтганлиги муносабати эканлиги аниқланди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси

 

logo_uz