foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2016 йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси Хоразм вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ ва Боғот туманлари ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, ҳамда “Аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунлар талабларининг жойлардаги ижросини таъминлаш юзасидан экологик рейд ўтказилди.

Ўтказилган рейд давомида Боғот туманидаги Хўжалик қишлоғи, Хива тумани Дашёқ маҳалласи ва Қўшкўпир тумани Урганч-Хива магистрал йўли атрофлари ҳудудларида ушбу туманлар аҳолиси томонидан хазонлар ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ёқиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли мутассадди ташкилотлар огоҳлантирилиб, аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси

 

 

 

 

logo_uz