foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 17-20- февраль кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, Экоҳаракатнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари Тошкент вилоятининг қатор туманларидаги экологик вазият, хусусан чиқиндилар билан боғлиқ  муаммоларни ўргандилар.Ушбу тадбир вилоят ва туман миқёсидаги газеталарда атроф муҳит мавзусида чоп этилган танқидий - таҳлилий мақолаларнинг натижалари ҳудудларда қай даражада акс этаётгани, умуман журналистларнинг мамлакатимидаги экологик барқарорликни таъминлаш, санитар-эпедимиялогик ҳолатларни чуқур таҳлил қилишдаги фаол иштирокини қўллаб қувватлаш каби мақсадларни қамраб олганлиги билан айниқса аҳамиятли бўлди. 

Бир неча кунлик тадбир доирасида Олий Мажлис депутатлари, Экоҳаракат Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари вилоятнинг Пискент, Паркент, Зангиота туманлари ҳокимликларининг масъул ходимлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари  газеталарда кўтарилган муаммоларнинг ечимлари билан ўша ҳудудларнинг ўзида танишдилар. Аниқланганидек, айрим масалалар тўлиқ ҳал қилинган. Аммо баъзи маҳаллаларда мақоладан сўнг ҳам манзара ўзгармаган. Шу боис депутатлар ва Экоҳаракат фаоллари иштирокида мазкур муаммолар шу вақтнинг ўзида жойида бартараф этилиб, тегишли тавсиялар берилди.  

Экоҳаракат Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси

logo_uz