foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2015 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан Мирзо Улуғбек туман хокимлигининг мажлислар залида “Атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда конституциявий ҳуқуқий асослари”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари, Тошкент шаҳар ДСЭНМ врачлари,  Мирзо Улуғбек тумани “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ходимлари ва маҳалла раислари ва ОАВ ходимлари  иштирок этдилар. Жами 120 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Тадбирда мустақиллик йилларида республикамизда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солишга қаратилган бош қомусимиз Конституция асосида қарийб 30 та қонун ва 350 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги, мазкур қонун ва қонун ости ҳужжатларининг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан боғлиқлик жиҳатларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашилди. Хусусан, атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда конституциянинг ҳуқуқий асослари, табиатни муҳофаза қилиш, табиий объектлардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг мақсади, вазифаси, объект ва субъектлари, табиий ресурсларнинг ҳуқуқий ҳолати, ушбу соҳада юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, эркинликлари, кафолатлари ва ваколатлари, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби, муддати ва талабларининг конституциявий-ҳуқуқий жиҳатларини кенг ёритиб бериш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан ўтказилган “Атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда конституциявий ҳуқуқий асослари” мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида мамлакатимиз экологик қонунчилигини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари, жамоат экологик назоратини  - ҳуқуқий асослари, “Ўзбекистон экологик ҳаракати қошидаги “Ишонч телефон”и фаолияти  бўйичафикр-мулоҳазалар юритилди.

Мухтасар қилиб айтганда, Жамоат экологик назоратини амалга оширилишига Ўзбекистон экологик ҳаракати қошида фаолият юритаётган “Ишонч телефони” ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида “Ишонч телефон”ига фуқаролардан турли экологик муаммолар бўйича 2000 дан зиёд мурожаатлар келиб тушган, мурожаатлар асосида яъни ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва атроф-муҳит ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида 450 га яқин экологик рейдлар ўтказилди. Кўрилган чоралар натижасида қарийб 71% экологик муаммолар тегишли ташкилотлар ёрдамида ижобий ҳал қилинди.         

Дархақиқат, атроф муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳар бир фуқаро ўзининг табиатни, бир бўлаги, унинг халоскори бўлиш маъсулиятини юклайди. Шу боис ҳам, аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик онги ва маданиятини, бинобарин экологик тафаккурини ривожлантириб бориш бугунги куннинг муҳим вазифасидир.

Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишда кенг жамоатчилик иштирокини кучайтириш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш борасида ҳам давра суҳбати иштирокчиларидан таклифлар олинди.  

Тадбир давомида экологик муаммолар, уларнинг ечимлари, экологик маданиятини янада кучайтириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, анжуманда билдирилган фикрлар, таклиф ва тавсиялар олиб борилаётган тушунтириш ишлари халқимиз, жумладан ёшлар онгига ўз саломатлиги учун маъсуллик туйғусини чуқур сингдириш, замонавий тиббиёт тамойилларини, миллий анъаналаримизни  кенг тарғиб қилиш ва энг асосийси баркамол авлодни камолга етказиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги экологик қонунчилик тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. 

Шарипова Диёра

Экоҳаракат координатори

logo_uz