foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

     Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Чўпонота” маҳалла фуқаролар йиғинида “Жойлардаги экологик муаммоларни олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати ходимлари ва фаоллари, Учтепа тумани ҳокимияти, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқаруви Ҳуқуқбузарликни одини олиш бошқармаси, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳар каналларни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси, Тошкент шаҳар ва Учтепа туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Учтепа туман “Ободонлаштириш” бош бошқармаси, Тошкент шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бош бошқармаси, Учтепа тумани “Чўпон ота” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва аҳолиси  ҳамда ОАВ вакиллари жами 60 дан ортиқ иштирокчи қатнашдилар. 

     Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Чўпонота” маҳалласидаги мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг фаоллигини кучайтириш, мазкур масалага кенг жамоатчиликни жалб қилиш, аҳолининг экологик саводхонлигини юксалтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш, жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

    Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак-ки,  Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасида маҳаллий давлат органлари экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади. Ушбу қонуннинг 15- моддасида эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари артоф-муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади, экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назоратини масалари бўйича, шу жумладан, экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакиллантиришда ҳамкорлик қилади деб белгиланган. Мазкур қонуннинг 16 –моддасида ННТ экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларида шу жумладан, экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакиллантиришда ҳамкорлик қилиши, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиршга доир ишларда кўмаклашиши белгилаб қўйилган.

   Ўзбекистон экологик ҳаракати  қошидаги  “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаат юзасидан кўзатувлар олиб борилди, ҳақиқатдан ҳам айрим ҳудудларда санитар-экологик ҳолатни яхшилаш бўйича етарлича ишлар олиб борилмаяпди. Ободонлаштириш ишлари эса ўз холича ташлаб қўйилган.

      Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати “Ишонч телефони”га шаҳримизнинг Учтепа тумани “Чўпонота” маҳалласи фуқароларидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатни ўрганиш натижасида “Чўпонота” маҳалласи ҳудудида аҳоли яшаш пункти яқинида ноқонуний чиқиндихона ташкил топган, ўша ҳудуднинг ёнида Бўз сув канали ҳам  оқиб ўтади, ўз-ўзидан канал қирғоқларига шу ерда яшовчи фуқаролар томонидан ҳам чиқиндилар ташланмоқда.

      Тадбирда асосий кўрилган муаммо бу Учтепа туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ташкил этилган ноқонуний чиқиндихонадаги чиқиндилар доимий ҳолда ёқилиб инсон саломатлигига салбий таъсир этаётганлиги нафақат “Чўпонота” маҳалла аҳолиси балки унга қўшни бўлган “Бирлик” маҳалла аҳолисининг эътирозига сабаб бўлаётганлиги боиси Учтепа туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимига сўз берилганда жойда ҳозирги кунда чиқиндилар ташланиши тўхтатилганлиги ҳамда чиқиндилар тупроқ билан кўмилиб текисланганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди.

     “Чўпонота” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролардан яна бир неча экологик муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга саволлар берилди булар Бузсув канали бўйидаги ташкилот ва хонадонлардан канализация ўтмаганлиги боис оқава сувларнинг тўғридан-тўғри каналга оқизилаётганлиги учун уни олдини олиш кераклиги каби бир неча мурожаатлар бўлди.

     Давра суҳбати давомида тегишли давлат ва жамоат органларининг мазкур ҳудудда вужудга келган номақбул экологик ҳолатни яхшилаш  бўйича мухокамалар олиб борилди. Аҳволни яхшилаш бўйича таклифлар берилди ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб жойда кўркам боғ ташкил этилиши келишиб олинди.

      Тадбир якунида маҳалладаги мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга, ҳудуддаги экологик вазиятни яхшилаш ва аҳолининг экологик саводхонлигини юксалтиришга қаратилган тавсиялар асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб  чиқилди.

 

Экоҳаракат “Ишонч телефон”и

 

 

 

logo_uz