foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ Ц 4 “Қашқар” маҳалласи 16-кўп қаватли уй ёнида Тошкент шаҳрида шаҳар ободлиги ва ноқонуний чиқиндихоналарни ташкил этмасликни ва олдини олиш. Шунингдек “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаат бўйича “Экологик рейд” ўтказилди.

2018 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Гулистон шаҳар инспекцияси инспекторлари билан биргаликда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 1,2-мавзелари ва Дўстлик қўрғонида “Гулистон шаҳри ободонлиги ва чиқиндилар муаммоси” мавзусида экологик рейд ўтказилди.  

2018 йил 15 октябрь куни Хозарасп туманидаги “Амударё” маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик назорати ўтказилди.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудуддий бўлинмаси томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Бошлиқ” мавзе “Армуғон” маҳалласи 16-17 ва 18 кўп қаватли уйлар охири ва Салар канали бўйида Тошкент шаҳрида шаҳар ободлиги ва ноқонуний чиқиндихоналарни ташкил етмаслик ва чиқинди уюмлари ва шоҳ шаббаларни ёқиб юбормаслик мақсадида “Экологик рейд” ўтказилди.

Бугун Андижон вилояти Андижон шаҳридаги “Майдонбозор”, “Қўшариқ” ҳамда “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда экологик назорат рейди бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19-октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ва Боёвут туманида Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ҳазонларни ёқманг” мавзусида экорейд ўтказилди.  

Куни кеча Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Қори Ниёзий кўчасида ҳазон барглари ёқилишини олдини олиш муаммоси юзасидан Экологик рейд ўтказилди.

logo_uz