foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Агар сиз кимнингдир атроф-муҳитга зарар етказаётган ҳаракатларини, ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси каби табиат ресурсларидан нооқилона, фойдаланаётганининг гувоҳи бўлсангиз, бемалол (0 371) 230-42-20 телефон рақами ёки ушбу электрон шаклни тўлдириш орқали Экоҳаракат қошида фаолият кўрсатаётган “ишонч телефони” орқали бизга хабар беришингиз мумкин. Агар атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонуний-меъёрий ҳужжатлар хўжалик юритувчи субьектлар томонидан бузилган бўлса, 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59 уй манзилига ёзма мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат хокимияти органлари ва улар ҳузурида фаолият юритаётган коммунал хизматлари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди бошқаруви, Тошкент шаҳар ХУЖМШ (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати) Ассоциацияси ҳамда бошқа ваколатли идора ва ташкилотлар экологик муаммоларни ҳал этишда Экоҳаракатнинг ҳамкорларидир.

Диққат қилинг: Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” Қонуни 6-моддасига мувофиқ, “фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди”.

Жамоат экологик назоратида фаол иштирок этиб, Сиз ўз фаровонлигингизни таъминлайсиз ва келгуси авлодларга мақбул атроф муҳит қолдиришга ҳиссангизни қўшасиз.

logo_uz