foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2011 йилнинг февраль ойида Экоҳаракат ҳузурида Илмий Кенгаш тузилди.

Илмий Кенгаш таркибига Экоҳаракат вакиллари, олий ўқув юртлари ва тадқиқот ташкилотларининг етакчи мутахассислар, тегишли идоралар экспертлари киради.

Экоҳаракатнинг илмий ва услубий салоҳиятини юксалтиришда Илмий Кенгаш фаолияти муҳим рол ўйнади. Якунига етган йилда Кенгаш томонидан «Екологик назорат тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрланди, қатор монографиялар, жумладан, 3 та услубий қўлланма, 2 та тўплам кўриб чиқилиб, чоп этишга тавсия этилди.

Илмий Кенгаш аъзоларининг ташаббуси ва бевосита иштирокида Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Марказий Осиёнинг қирғоқчил ҳудудларида қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича халқаро марказ ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда 2012 йилнинг апрель-июнь ойларида 4 та илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Тадбирлар якунларига кўра уларнинг материаллари жамланган тўпламлар нашр этилди.

logo_uz