foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2013 йил 14 декабрда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленуми ўтказилади.

Пленум иши соат 10:00 да Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси 1 “А” – уйда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) биносида ўз ишини бошлайди.

Экоҳаракат Марказий Кенгаши аъзолари, Экоҳаракат фаоллари, ҳамкор ННТ вакилларини Пленумга таклиф этамиз.

Иштирокчилар рўйхатга соат 9:30 дан 10:00 га қадар олинади.

Жорий йилнинг 21-ноябрь куни Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги 198-мактабда Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан “Шаҳримизни хазонлардан тозалайлик!” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқарамаси ходими, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

2013  йил 3 декабрь куни Тошкент Давлат педагогика университетида “Барқарор ривожланиш учун экологик таълим” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбати Ўзбекистоен Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳит муҳофазаси  масалалари қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси,   Низомий номидаги ТДПУ   ҳамкорлигида  8 декабрь – Конституция кунига бағишлаб ўтказилди.

 Мамлакатимизда экологик муаммоларнинг олдини олиш   бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, 1998 йилда ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш концепциясига амал қилиниши натижасида бир қатор муаммолар ҳал этилмоқда. Зеро, ҳозирги авлод эҳтиёжига зарар етказмасдан кейинги авлод эҳтиёжини инобатга олиш ҳам бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Қайси бир мамлакатда табиатга зиён етказилса ёки табиат қонуниятларига зид ишлар амалга оширилса,  шубҳасиз, экологик инқироз юзага келади. Бу эса шу ҳудуд учун энг кучли иқтисодий, гуманитар фожиага сабаб бўлади. Шу ўринда ҳозирги авлодда экологик маданият ва экологик онгни шакллантириш давр талаби ҳисобланишига эътиборни қаратиш  ўринли  бўлади.

2013 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошидаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант лойиҳаси асосида амалга оширилаётган “Экожурналистика воситалари асосида пойтахт минтақаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш”лойиҳаси доирасидаоммавий ахборот воситалари ходимлари учун Сирдарё вилоятидаги “Сайхун” табиат хўжалигига медиа-тур ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, муаммоларининг кенг қамровлилиги ва ўта долзарблиги билан ажралиб турган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратиш, соҳада нафақат назарий, балки амалий фаолиятларни рўёбга чиқишини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу билан бирга соҳадаги туб ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва фаоллигини ошириш муҳимдир. Бу ўринда экологик масалаларни кенг ёритиш ва тарғиб қилишда журналистларнинг ихтисослашуви алоҳида ўрин тутади.

2013 йил 2 декабр куни «Grand Mir» меҳмонхонасининг мажлислар залида ЎзННТМА қошидаги имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ННТлар ҳаракатларини бирлаштирувчи маслаҳат кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда имконияти чекланган инсонлар масалалари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, давлат органлари ва халқаро ташкилотоларнинг ҳодимлари иштирок этишди.

2013 йилнинг 13 - ноябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 34- сонли мактабнинг мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Хазон ёқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва ИИББ Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармаси ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

2013 йилнинг 28 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 64-умумтаълим мактабида Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда шаҳар халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Шаҳримизни хазонлардан тозалайлик!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда мавзуга алоқадор ташкилотларнинг мутахассислари, шифокорлар ва ИИБ ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

Давра суҳбатида “Экологик муаммоларнинг инсон саломатлигига таъсири: хазон ёқишнинг зарарли оқибатлари”, “Ўзбекистон экологик ҳаракати: мавсумий муаммолар ечими” мавзуидаги  маърузалар тингланди.

Кузни хазонрезги фасл деб бежиз айтишмайди. Зеро, бу фасл аҳоли дастурхонига файзу барака киритиш баробарида мавсумнинг ўзига хос муаммосини ҳам келтириб чиқаради. Кўча-кўйда, боғ-роғларда йиғилган хазон уюмларини нима қилиш керак? Аслида хазондан махсус хандақларда компост тайёрлаб, ундан экинлар учун ўғит сифатида фойдаланилса нур устига нур бўларди. Бу нафақат экологик манфаат, балки катта иқтисодий самара ҳам келтиради. Афсуски, ҳамиша ҳам ана шундай йўл тутилмаяпти. Хазон уюмлари тўпланиб, ёқиб юборилмоқда. Тиббиёт мутахассисларининг маълумотларига таянадиган бўлсак, бир тонна хазон ёқилганда  ундан ўттиз килограмм углерод оксиди ажралиб чиқаркан. Бундан ташқари тутун таркибида атмосферани ифлослантирувчи ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа заҳарли моддалар, яъни олтингугурт ангидриди, қурум, азот оксиди ва мураккаб таркибли органик бирикмалар – диоксинлар ҳам сизу биз нафас олаётган атмосфера ҳавосига аралашиб кетаркан.  Бу ўз навбатида аллергик касалликларни қўзғатади,   сил ва саратон каби  хасталикларнинг келиб чиқишига асосий омил бўлиб хизмат қилади. Маърузачи ўз фикрларини аниқ фактлар билан далиллар экан, ўқувчиларни хазон ёқишнинг зарарли оқибатларини унутмасликка чақирди.

 2013 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий университети Маданият Саройининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Атроф муҳитнинг талаба ёшлар саломатлигига таъсири” мавзусида семинар ташкил этилди.  Унда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши  аъзолари, экоҳаракат  фаоллари,   “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда экологик йўналишда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Миллий университетининг ўқитувчи ва талабаларидан иборат жами 90 нафар киши иштирок этди.


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти