foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2012 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12-17 март кунлари Франциянинг Марсель шаҳрида бўлиб ўтган 6 - Бутунжаҳон сув форуми якунлари ҳамда трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этди. Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутахассислари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, халқаро ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати “Ишонч телефони” эслатиб ўтади: табиатни муҳофаза қилиш ва санитар нормаларининг бузилиши тўғрисида (8371) 245-96-32 абонент рақамига душанбадан жумага қадар соат 9:00 дан 18-00гача хабар беришингиз мумкин. Экологик муаммоларни ҳал этишда ишонч телефони ҳамкорлари: Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ва улар қошидаги фаолият олиб бораётган коммунал хизматлар, давлат санитар-эпидемиологик назорати органлари, “Маҳалла” Жамғармаси бошқармаси, Тошкент шаҳри УЖШ (ТСЖ) Ассоциацияси, бошқа вакиллик органлари ва муассасалар.

Юртимизда баҳор бошланиши билан, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш, ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, кўчатлар ўтқазишни ҳашар йўли билан амалга ошириш анъанага айланган. Ана шу анъанага мувофиқ юртимизда 12-13 март кунлари ўтказилган умумхалқ ҳашарида ҳам Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллик кўрсатди.

Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтдан бошлаб Ватанимиз тинчлиги, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий янгиланиш ва бунёдкорлик стратегияси изчил амалга ошириб келинмоқда.

Баҳор фаслининг март-апрель ойларида юртимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари оммавий тус олади.

Қишлоқ – энг қадим маконларимиздан. Юртимиз аҳолисининг каттагина қисми қишлоқларда яшайди. Аҳоли кўп жойнинг ютуқлари билан бирга ташвиши, ўзига яраша муаммолари ҳам бўлади. Шулардан бири экология масаласидир. Айни пайтда, истиқлол йилларида мамлакатимизда экологик тизимни сақлаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини ҳимоялашга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва уларга сўзсиз риоя этилишига қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич изчил амалга оширилаётгани ўз самарасини бермоқда.

ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА АТРОФ МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ
 
Табиий офатлар ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича субминтақавий тренинг хулосалари
 

 

21-26 февраль кунлар Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари вакиллари учун “Давлат бошқаруви раҳбарлари учун ахборот-коммуникация технологиялари академияси” дастури бўйича субминтақавий тренинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари ҳам фаол иштирок этдилар.
 
Тренинг фавқулодда ҳолатлар ҳамда иқлим ўзгаришининг мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига салбий таъсирини камайтиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш масалаларига бағишланди. Тренинг Осиё ва Тинч океани минтақаси ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиш мақсадлари ўқув маркази томонидан ташкил этилди. Унинг Ўзбекистондаги ҳамкори Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг вакили бўлмиш Тошкент ахборот технологиялари университетидир. Тренинг икки модуль бўйича ўтказилди: “Табиий офатлар хавфини камайтириш” ва “Иқлим ўзгариши ва ахборот-коммуникация технологиялари”. 
 
Тренингда олий ўқув юртлари ўқитувчилари, давлат ташкилотлари (табиатни муҳофаза қилиш вазирликлари, гидрометеохизматлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва ҳ.к.), Осиё ва Тинч океани минтақасидаги Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Бангладеш, Вьетнам, Непал сингари 20дан ортиқ давлатнинг ноҳукумат экологик ташкилотлари мутахассислари иштирок этдилар. Иштирокчилар қаторида МДҲ давлатларидан Ўзбекистон, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон, шунингдек, минтақавий ва халқаро лойиҳалар вакиллари бор эди. 
 
Осиё ва Тинч океани минтақаси ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиш мақсадлари ўқув маркази Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий қўмитасининг бир қисми сифатида ахборот-коммуникация технологиялари салоҳиятини шакллантириш маркази ҳисобланиб, Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида жойлашган. 
 
Марказнинг вазифаси Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий қўмитасига аъзо мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдан иборат. 
 
Ушбу мақсадга эришиш учун Осиё ва Тинч океани минтақаси ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш мақсадлари ўқув маркази “Давлат бошқаруви раҳбарлари учун ахборот-коммуникация технологиялари академияси” номли дастур ишлаб чиқди. 
 
Академиянинг асосий мақсади минтақа сиёсатчилари ва давлат хизматчиларида ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларидан миллий ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида фойдаланишда зарур бўлган билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдир. 
 
Академиянинг ўқув дастури ахборот-коммуникацион технологияларидан ривожланиш мақсадларида фойдаланиш доирасида кенг мавзуларни қамраб олади ҳамда бугунги кунда ўнта модулни ўз ичига олади. 
Осиё ва Тинч океани минтақаси ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш мақсадлари ўқув марказининг Ўзбекистон билан алоқалари 2007 йилга бориб тақалади. Ўшанда “UZINFOCOM” миллий компанияси вакиллари Осиё ва Тинч океани ўқув маркази томонидан ташкил этилган “Ахборот-коммуникация технологиялар салоҳияти бўйича минтақавий форуми”да иштирок этишганди. Ўзбекистоннинг биринчи вакиллари Кореяга 2008 йили 5 модуль бўйича таълим олиш учун мураббийлар тренингига ташриф буюришди. 2009 йилда эса Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида рус тилли Академия очилиб, унда МДҲнинг турли давлатлари, хусусан, Ўзбекистон вакиллари 3 кунлик семинарда қатнашиш учун тўпландилар. 2008-2010 йилларда давлат муассасалари, ўқув юртлари ва ноҳукумат ташкилотлари вакилларининг турли гуруҳлари “Ахборот-коммуникация технологиялари ва узоқ муддатли ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик”, “Ҳокимият раҳбарлари учун ахборот-коммуникация технологиялари тенденциялари”, “Интернет бошқарув”, “Тармоқда ахборий хавфсизлик ва махфийлик”, “Ахборот-коммуникация технологиялари лойиҳаларини бошқариш назарияси ва амалиёти”, “Ахборот-коммуникация технологияларни ривожланиш мақсадларида молиялаштириш” ва бошқа мавзуларни ўз ичига олган 8 модуль бўйича таълим олдилар. 
 
2010 йилнинг 23-24 сентябрь кунлари Осиё ва Тинч океани минтақаси ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиш мақсадлари ўқув маркази Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида икки модуль бўйича 2 кунлик ўқув семинарини ташкил этди. Семинарда 20дан ортиқ вазирлик ва идоралар, университет ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан жами 40 иштирокчи қатнашди. Бу воқеа жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди, семинар ҳақидаги маълумот Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида чоп этилди. 
 
2011 йилнинг 21-26 февраль кунлари Инчхон шаҳрида “Табиий офатлар хавфини камайтириш” ва“Иқлим ўзгариши ва ахборот-коммуникация технологиялари” номли 9-10-модуллар бўйича ўтказилган тренинг Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларининг вакиллари учун субминтақавий тренинг бўлди. 
 
Ўқитиш жараёнини Буюк Британия, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган малакали мураббийлар олиб борди. 
 
Модуллар мавзуси бўйича тақдимот материаллари, таҳлилий маълумотлар, табиий офатлар ва иқлим ўзгариши оқибатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳақида ахборот келтирилди. 
 
Машғулотлар Телекоммуникация ва технологиялар Ассоциацияси ўқув марказида ўтказилди, якуний сессия Корея халқаро ривожланиш агентлиги (KOICA) ўқув марказида ўтказилди. 
 
Тренинг дастурига Энергетикани бошқариш миллий ассоциациясига, “Яшил тараққиёт” марказига ташриф ҳамда табиий офатлар ва иқлим ўзгариши оқибатлари ва таҳдидларини камайтиришда ахборот-коммуникация технологияларининг охирги ютуқларидан фойдаланиш билан амалиётда танишиш киритилган эди. 
 
Иштирокчиларга 9-10-модуллар бўйича ўқув-методик материаллар (босма ва электрон шаклда), Осиё ва Тинч океани минтақаси ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиш мақсадлари ўқув маркази, Телекоммуникация ва технологиялар Ассоциацияси, Энергетикани бошқариш миллий ассоциацияси ҳамда тренинг дастурида иштирок этган бошқа ташкилотлар ҳақида ахборий материаллар тарқатилди. 
 
Ушбу материаллар давлат ташкилотлари (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология маркази) ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари ходимлари, ННТ вакиллари, Экоҳаракат ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун модуллар мавзуси бўйича семинар ва тренинглар ўтказишда қўлланиши мумкин. 
 
Саидрасул Сангинов, 
Экоҳаракат Марказий Кенгаши
Ижроия қўмитаси Раиси ўринбосари.

Кўплар Ўзбекистонни жаннатга қиёс қилишади. Чунки Аллоҳ назари тушган диёримизда дунёнинг кўпчилик мамлакатларида такрорланмайдиган бетакрор гўзаллик -йилнинг тўрт фасли тароватию саховати мужассам. Табиатнинг бундай латифлиги ростдан ҳам жаннатмакон юртга мос ва хосдир.


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти