foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

“Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари Урганч шаҳрига етиб келди. 28 октябрь куни улар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги хўжаликларда, тиббиёт муассасаларида бўлди, Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди.
ЎзА махсус мухбирлари халқаро анжуман иштирокчиларининг айримлари билан суҳбатлашди.
Ханс-Ульрих ИМ, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ижрочи қўмитаси маслаҳатчиси ва халқаро лойиҳалар бўйича менежери:
– Оролнинг қуриган қисмидан миллионлаб тонна туз ва чанг кўтарилиб, жуда катта ҳудудда ҳаво ва тупроқ ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу аҳоли, жумладан, ёш авлод саломатлигига, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига салбий таъсир кўрсатаётир. Бугунги кунда Оролбўйи аҳолиси генофондини асраш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

2014 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Наманган ҳудудий бўлинмасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Экоҳаракат конференциясига делегатлар сайлаш конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоятнинг барча ҳудудларидан 361 нафар киши иштирок этди. Шуниси эътиборга моликки, иштирокчилар орасида нафақат мамлакатимизда, балки минтақада экологик барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган фидойилар, атроф-муҳит муҳофазасига, инсон саломатлигини ҳимоялашга, келажак авлод учун қулай атроф табиий муҳит қолдиришни  мақсад қилган эколог олимлар, зиёлилар, табиатни муҳофаза қилиш тизими ходимлари, шифокорлар, экологик таълим-тарбия жонкуярлари, ҳуқуқшунослар, атроф-муҳит муҳофазаси ва соғлиқни сақлаш йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари, умуман кенг жамоатчилик вакилларидан иборат Экоҳаракатнинг устувор мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашаётган ҳақиқий фаоллар бор.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра ўн бешта депутатлик ўрни ўз сафига кенг жамоатчиликни, мутахассислар, олимлар, шунингдек, шу соҳада фаолият юритаётган нодавлат ташкилотларни бирлаштирган жамоат ташкилоти —Экоҳаракатга ажратилди. Шу тариқа 2009 йил 27 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловларда Экоҳаракатдан 15 нафар депутат сайлаб олиниб, Парламентда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Жаҳон парламентаризми тарихида илк бор парламентда Ўзбекистон экологик ҳаракати учун депутатлар ўринларини квоталаш институти жорий этилгани, бутун жамият ва давлат учун, ҳар биримиз учун фавқулодда муҳим бўлган атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муамоларни бартараф этиш муаммоларини ҳал этишда парламентнинг ролини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

2014 йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Сурхондарё ҳудудий бўлинмасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Экоҳаракат конференциясига делегатлар сайлаш конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоятнинг барча ҳудудларидан 367 нафар киши иштирок этди. Шуниси эътиборга моликки, иштирокчилар орасида нафақат мамлакатимизда, балки минтақада экологик барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган фидойилар, атроф-муҳит муҳофазасига, инсон саломатлигини ҳимоялашга, келажак авлод учун қулай атроф табиий муҳит қолдиришни  мақсад қилган эколог олимлар, зиёлилар, табиатни муҳофаза қилиш тизими ходимлари, шифокорлар, экологик таълим-тарбия жонкуярлари, ҳуқуқшунослар, атроф-муҳит муҳофазаси ва соғлиқни сақлаш йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари, умуман кенг жамоатчилик вакилларидан иборат Экоҳаракатнинг устувор мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашаётган ҳақиқий фаоллар бор.

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Бюджетномаси – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг раиси Б.Иминов маъруза қилдилар. 

Таъкидландики, мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжати – 2015 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган. 

...Сўлим хиёбон гавжум. Саранжом-саришта йўлаклардан кимдир ишга, кимдир ўқишга шошилади. Тўрт-беш ўсмир йигит-қиз хиёбоннинг кўздан панароқ четида суҳбат қуриб ўтирибди. Беихтиёр уларнинг хатти-ҳаракатини кузатдим.
Бир қиз сигарет тутатмоқда. Икки ўспирин йигит ва икки қиз уни кузатиб турибди. Чекаётган қиз қўлидаги сигаретини дам-бадам тенгдошларига узатиб, уларни ҳам чекишга ундайди. Ёшларнинг бу ҳаракати катталарнинг эътиборини тортди. Ўрта ёшли бир аёл уларга танбеҳ берди. Ёшларнинг орасидан бир йигит қўлидаги сигаретини чиқинди қутисига олиб бориб ташлади.
Руҳшунос мутахассисларнинг таъкидлашича, ўсмирлар барча воқеа-ҳодисаларга қизиқиш билан қарайди. Ушбу даврда организм ҳали тўлиқ шаклланмагани сабабли салбий иллатларга мойиллик ҳам катта ёшдагиларга қараганда бир неча баробар кучлироқ бўлади. Шу боис чекадиганларнинг аксарияти ўсмир ёшиданоқ сигарет таъмини татиб кўриб, сўнг унга қарам бўлиб қолади. Ана шундай омиллар туфайли дунёда ҳар йили ярим миллион инсон чекувчига айланмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, бугунги кунда дунёда 1,3 миллиарддан ортиқ киши кашандаликка ружу қўйган ва ҳар йили ушбу иллат келтириб чиқарадиган касалликлар туфайли 5 миллиондан зиёд одам ҳаётдан кўз юммоқда.

2014 йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Фарғона ҳудудий бўлинмасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Экоҳаракат конференциясига делегатлар сайлаш конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоятнинг барча ҳудудларидан 501 нафар киши иштирок этди. Шуниси эътиборга моликки, иштирокчилар орасида нафақат мамлакатимизда, балки минтақада экологик барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган фидойилар, атроф-муҳит муҳофазасига, инсон саломатлигини ҳимоялашга, келажак авлод учун қулай атроф табиий муҳит қолдиришни  мақсад қилган эколог олимлар, зиёлилар, табиатни муҳофаза қилиш тизими ходимлари, шифокорлар, экологик таълим-тарбия жонкуярлари, ҳуқуқшунослар, атроф-муҳит муҳофазаси ва соғлиқни сақлаш йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари, умуман кенг жамоатчилик вакилларидан иборат Экоҳаракатнинг устувор мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашаётган ҳақиқий фаоллар бор.

Урганч шаҳрида 28-29 октябрь кунлари “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. ЎзА мухбирлари анжуман иштирокчиларининг айримлари билан суҳбатда бўлди.
Нено Кукурич, Ер ости сувлари ресурсларини баҳолаш бўйича халқаро марказ (IGRAC) директори (Нидерландия):
– Орол муаммоси нафақат муайян мамлакат ёки минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти олдида турган долзарб масаладир. Урганчда ўтадиган конференция минтақадаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган самарали дастур ҳамда лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Сув танқислигини олдини олишнинг энг мақбул йўли ундан самарали фойдаланишдир. Ўзбекистонда сув ресурсларидан тежамли, мақсадли ва оқилона фойдаланиш чоралари кўрилаётгани эътиборга молик. Бу борада мамлакатингизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устида иш олиб бормоқдамиз.

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида депутатлар 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар. Ушбу масала юзасидан меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.Абдуҳакимов маъруза қилди.

2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури туман ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари, барча даражалардаги ҳокимликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектларининг бевосита иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилганлиги қайд этилди. Дастурнинг мақсади – демографик омилларни ҳамда иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятини ишга солиш, бандлик ва тадбиркорликнинг самарали шаклларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс ва ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти