foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди

Грант олиш учун танлов эълон қилади

Танлов мавзуси: «Обод турмуш йили» Давлат дастурини амалга оширишда ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашга, бандлигини оширишга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, аҳоли турли қатламларига манзилли ижтимоий кўмак кўрсатишга йўналтирилган бошқа ижтимоий аҳамиятга эга дастурларни бажаришда ННТ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўзаро ижтимоий шерикчилигини кучайтириш. 

Танловда Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

Бугунги кунда инсониятининг табиатга нисбатан кўрсатаётган таъсири нафақат қуруқликда жойлашган экотизимларга, балки сув ҳавзалари экотизимларига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бундай салбий таъсир ва унинг оқибатлари, айниқса, нисбатан кичик, сув режимининг ўзгариши мавсумий характерга эга ёки йирик ҳавзаларнинг қирғоқ ҳудудларида янада яққол намоён бўлмоқда.

2013 йилнинг 19 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Ижтимоий ташаббусларнинг қўллаб-қуватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида  “Обод турмуш йили” га бағишланган шаҳримизнинг Олмазор туманидаги № 191 ва № 298 сонли мактаблар ҳудудида “Ёшлар экобоғи”нинг очилишига бағишланган ҳашар ўтказилди. Экоҳаракат ва Ижтимоий ташаббусларнинг қўллаб-қуватлаш жамоат фонди фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган экоҳашарда 150 ортиқ мевали ва 20 та манзарали дарахт кўчатлари экилиб кўркам “Ёшлар экобоғи”га асос солинди.

Экохашарда Экоҳаракат ва Ижтимоий ташаббусларнинг қўллаб-қуватлаш жамоат фонди фаоллари, Олмазор туманига қарашли 191 ва 298 сонли мактабларнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, Олмазор туман “Бўстон”, “Истиқбол” ва “Чустий” махалла раислари ва фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Инсон умри дарахтга қиёсланади. Ота–боболаримиз фарзанд дунёга келса, оиланинг ёши улуғ инсонлари билан шу янги авлодга атаб мевали дарахт экишган. Болани парваришлаш баробарида бу навниҳол ҳам эътиборда бўлган. “Болам бир кун келиб элига фойда келтирсин”, деб дуо қилган ота, боласини рамзий келажагини дарахтга ўхшатиб, ҳудди дарахтнинг меваси, сояси ва фойдаси унинг гўзаллигига қиёслаган.

2013 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Ўзбекистон қушларни ҳимоя қилиш жамияти ҳамкорлигида “Асосан сувда яшовчи қушлар учун қўним ҳисобланган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ҳудудлар тўғрисида”ги халқаро Конвенция қабул қилинганлигининг 42 йиллиги ва “Ўзбекистон қушлари” фотоальбомининг тақдимотига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари, табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги ташкилотлар мутахассислари, олимлар ва экспертлар, экология ва тиббиёт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Экоҳаракат фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, 1971 йил 2 февраль куни Эроннинг Рамсар шаҳрида жаҳон ҳамжамияти томонидан сув-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза қилиш, бундай ҳудудларга кенг жамоатчиликнинг эътиборини жалб этиш мақсадида “Асосан сувда яшовчи қушлар учун қўним ҳисобланган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ҳудудлар тўғрисида”ги халқаро Конвенция қабул қилинди. 1971 йили Рамсар Конвенциясини 18 давлат имзолаган бўлса, эндиликда мазкур Конвенцияга 163 та мамлакат аъзодир. Бугунги кунда Рамсар рўйхатига умумий майдони 1973470 квадрат километр бўлган 2065 та объект киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳам Рамсар Конвенциясига қўшилди ва ушбу қарор 2002 йил 2 февралдан бошлаб кучга кирди. Ўзбекистон Республикаси Конвенцияга қўшилгандан сўнг, мамлакатимиз ҳудудидаги Денгизкўл кўли ва Айдар-Арнасой кўллар тизими Рамасар рўйхатига киритилди. Айни пайтда Ўзбекистоннинг қатор сув ҳавзаларини жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Судочье кўлини, Амударёнинг Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қайирини, Қашқадарё вилоятидаги Ачикўлни Рамсар рўйхатига киритишга тайёргарлик кўрилмоқда.

2013 йил 14 март куни Тошкент шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг "Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг сифат ва миқдор ўзгаришлари" мавзусидаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.

2012 йилнинг июнь ойи бошида Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон путур етказмайдиган текшириш жамияти ҳамда “Sharq Ayoli” Халқаро аёллар фонди хамкорлигида “Путур етказмайдиган назорат - хавфсизлик ва сифат асоси” мавзуида амалий семинар бўлиб ўтди.

Инсон қалбининг табиат эврилишлари билан ҳамоҳанг тўлғониши бе-жиз эмас. Зеро, инсон ҳам аслида табиат билан қондошу жондош. Бошқача қилиб айтганда, бу ёруғ оламда неки тирик мавжудот бор, бари - тақдирдош. Уларнинг барчаси табиат бағрида ўсиб-унувчи, ундан қувват олиб яшовчи хилқатлардир. Шукрки, табиатни улуғ ижодкор, чевар меъмор, ажойиб табиб, туганмас қувват манбаи сифатида эъзозлайдиганлар орамизда кўп. Айнан шундай инсонлар юзага келган танглик ва атроф-муҳит муҳофазаси тўғрисида ёниқ қалб билан бонг урмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Маҳалла” жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Экологик назоратни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти