foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14-15-моддалари ижросини Сурхондарё вилоятида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда депутатлар, вазирлик, идора ва қўмиталар, жамоат ташкилотлари, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, саноат корхоналари вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизни модернизациялашга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида экологик барқарорликни таъминлаш, ишлаб чиқаришда атроф-муҳитга салбий таъсир этишнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни бу йўналишда қабул қилинган муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир. Қонунда табиий ресурсларни тежаш, сув, ҳаво, тупроқ ва бошқа табиат неъматларига салбий таъсир этишнинг олдини олиш, барқарор ривожланишга эришиш билан боғлиқ устувор вазифалар белгиланган ва изчиллик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, қонуннинг 14-15-моддаларида хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини экологик меъёрлар билан тартибга солиш, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар бу борада иш жараёнида қўлланиладиган нормативлар ва стандартлар ишлаб чиқиши лозимлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган «Экологик назорат тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик субъектлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик ва фуқаролар иштирокида мазкур қонун мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилди.
Ушбу тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Экоҳаракат фаоллари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик субъектлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, экология ва тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, бошқа жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

2014 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари вакиллари учун  “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2014 йилдаги устувор вазифалари”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ахборот хизматлари, Парламент комиссияси томонидан ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Парламент комиссияси аъзолари, Жамоат фонди ижро аппарати ва ОАВлар иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади 2014 йилда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини фаолиятини молиявий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни устувор йўналишларини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Ўзбекистон экологик ҳаракати жамоаси кўп миллатли Ўзбекистон ҳалқини умуммиллий байрам – уйғониш, яшариш ва яшнатиш айёми – Наврўзи олам билан табриклайди.
Сизларга тинчлик – хотиржамлик, хонадонингизга фаровонлик ва юртимиз равнақи йўлидаги бунёдкорона ишларингизда муваффақиятлар тилайди!

Маълумки, аҳолининг зич жойлашуви ва мавжуд биноларнинг бош режа асосида кўп қаватли қилиб барпо этилиши каби бир қатор омиллар ҳисобига маълум бир ҳудуд шаҳар мақомига айлантирилади. Аҳоли пунктларини шаҳар мақомига ўтказишда, асосан, аҳоли сони, машғулоти, саноат корхоналари ва давлат уй-жой фондининг мавжудлиги, савдо ва умумий овқатланиш, мактаб, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик ва маиший хизмат корхоналари ҳамда маданий-оқартув муассасалари тармоқларининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилади.

Аммо ушбу жараён барча давлатларда ҳам бирдек деб бўлмайди. Зеро, айримларида аҳоли сони муҳим рол ўйнаса (3 мингдан ортиқ аҳолига эга бўлиши), қолган минтақаларда шаҳар учун зарур бўлган сифатлар ҳисобга олинади. Бироқ шаҳарлар сони ортиб, аҳолининг кўпайиши, кўпгина майдонларнинг инсон томонидан ўзлаштирилиши ҳамда ишлаб чиқариш саноатининг вужудга келиши атроф-муҳитга нисбатан сезиларли экологик муаммоларни келтириб чиқара бошлади. Бу айниқса, ХХ асрнинг бошларида Европанинг бир қатор мамлакатларида аҳолини иш билан таъминлаш зарурати кучайиб, ишлаб чиқариш корхоналарининг барпо этилиши оқибатида саноат билан боғлиқ (антропоген) салбий таъсирларда кузатила бошланди.

2014 йилнинг 17 март куни Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Бутунжаҳон сув кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари, Экоҳаракат фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури вакиллари, «Зарафшон дарёси ҳавзаси сув ресурсларини комплекс бошқариш ва тежаш режаси» лойиҳаси ижрочи ходимлари, олимлар, ўқитувчилар ва ёш мутахассислар ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этдилар.  

1993 йил БМТнинг Бош Ассамблеяси 22 мартни -  Бутунжаҳон сув куни дея эълон қилган эди. Уша йилдан бошлаб 22 март - Бутунжаҳон сув куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу куннинг нишонланишида сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларнинг ўта муҳимлиги ва улардан оқилона фойдаланиш лозимлиги тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда ҳукуматлар, ташкилотлар, жамоалар ва ҳар бир инсоннинг эътиборини сув ресурсларини асраш ва тиклаш учун аниқ чоралар амалга оширилишига қаратиш асосий вазифа қилиб қўйилган. Ушбу кунни нишонлаш ҳар йили алоҳида мавзу танланади. «Сув ва Энергия» - жорий йилда Бутунжаҳон сув кунининг мавзусидир.

Мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш бўйича ҳар йили қабул қилинадиган Давлат дастурларига  кўра маҳалла ва кўчалар, автомобил йўллари, ижтимоий ва маъмурий бинолар ҳамда саноат корхоналари атрофларини кўкаламзорлаштириш мақсадида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиб келинмоқда.

Айтиш жоиз, мазкур масалага ҳукумат даражасида эътибор қаратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус фармойишига биноан «Япон софораси», «Каштан», «Қрим қарағайи», «Лола дарахти», «Унаби» кўчатларини етиштириш ва экиш ишларини ташкил этиш йўлга қўйилган.

Ушбу жиҳатлар Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган йиғилишда ҳам алоҳида таъкидланди. Унда Навоий вилояти ҳокимлиги вакиллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

Венада “Орол денгизи ва Марказий Осиёда сув манбаларидан фойдаланиш муаммолари” мавзуига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. У Австрия Технология институти, Вена Табиий ресурслар ва амалий фанлар университети ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилди.   

Тадбирда Австрия Технология институтининг профессор-ўқитувчилари, Вена Табиий ресурслар ва амалий фанлар университетининг сув масалалари ва экология соҳаси устида иш олиб борадиган илмий ходимлари ва экспертлар, Австрия ташқи сиёсат маҳкамаси ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти