foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ўтган йилги фаолияти сарҳисоби ҳамда келгусидаги вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, ўтган йили Ўзбекистон экологик ҳаракати ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратди. Республикамиз ҳудудларида 800 дан ортиқ амалий-таҳлилий тадбирлар уюштирилгани ана шундай саъй-ҳаракатлар самарасидир. 

Экоҳаракат ўтган йили, шунингдек, соҳага ихтисослаштирилган нодавлат нотижорат ташкилотларини бирлаштириш борасида ҳам муайян ютуқларни қўлга киритди. Бунинг самараси ўлароқ, ҳозирги кунда унинг таркибида 122 та экологик, 132 та тиббиёт йўналишидаги ташкилот фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон экологик ҳаракати қошида ташкил этилган “Ишонч телефони” хизматига мурожаатлар сони ортаётгани эса юртимиз аҳолисининг экологик маданияти тобора юксалиб, атроф-муҳитга бўлган муносабати ўзгараётганини англатади. Бир йил ичида мазкур хизматга  500 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бир қатор вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этдилар. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан сўнг депутатлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар.

Мажлисда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Рашидова маъруза қилди.

Таъкидландики, ҳисобот даврида Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишлари инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги миллий қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилишига кўмаклашиш, унга риоя этилишини мониторинг қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий онгини ҳамда хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилишдан иборат бўлди.

Фаолият Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди. Шунингдек, Омбудсман парламентнинг назорат-таҳлил тадбирларида иштирок этди. Ошкоралик ва шаффофликни таъминлашда, амнистия ҳужжатини қўллашда қоидабузарликларнинг олдини олишда иштирок этиш Омбудсман ва унинг минтақавий вакилларининг фаолиятида алоҳида ўрин эгаллади.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Экология ва инсон саломатлиги» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди.

Тадқиқотни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунини ҳаётга татбиқ этиш бўйича тадбирлар режаси доирасида фуқароларнинг мамлакатимиздаги экологик аҳвол тўғрисидаги фикрини, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласидаги хабардорлик даражасини аниқлашдан иборат бўлди.

Сўровда аҳолининг барча қатламлари вакиллари, яъни шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси, турли маълумотга эга, турли ёш ва миллатга мансуб фуқаролар иштирок этди.

Сўров натижалари шуни кўрсатдики, истиқлол йилларида мамлакатимиз фуқароларининг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича фикр ва тасаввури сезиларли равишда ўзгарган, улар экотизимнинг айрим элементларини ҳимоя қилишдан инсон яшайдиган муҳитни муҳофаза қилишга ўтиш зарурлигини англамоқда, табиатни асраб-авайлашга нисбатан муносабати ўзгариб бораётир. Аҳолининг катта қисми Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланган жамиятни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган сиёсатни қўллаб-қувватламоқда.

2015 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатасида “2014 йил сарҳисоби ва 2015 йил ва келгусида Экоҳаракат ва унинг депутатлик гуруҳи олдида турган долзарб вазифалар”га бағишланган матбуот анжумани ҳамда 13-республика экожурналистика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, 13-Республика экожурналистика танлови Ташкилий қўмитаси аъзолари, Экоҳаракат ходимлари ва фаоллари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари, халқаро ташкилотлардан вакиллар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экоҳаракат Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Борий Алихонов маъруза қилди.

Телевидение йўналиши

-Даулетмуратов Каримбай - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокампанияси,

-Худойқулова Зилола – Бухоро вилояти “Истиқлол” ТВ,

-Ўрозов Абдували  - Ўзбекистон телеканали «Ахборот» дастури,

-Шамсиддин Нодирбек - Ёшлар телеканали “Давр” дастури

Радио йўналиши

-Мамажонова Юлдуз  - Фарғона вилояти телерадиокомпанияси

-Максудова Нодира – “Гранд” радиоси

-Хоннаева Улжамол –  “Ёшлар” радиоси

Босма ОАВ йўналиши

-Кенжаева Дилбар (Қашқадарё)– журналист

-“EKO HAYOT” газетаси таҳририяти

-Чиркова Динара (Ташкент)  - “Народное слово” газетаси

-Дўсанова Шарофат – Ургенч давлат университети ўқитувчиси

Кегейли агросаноат касб-ҳунар коллежида ўрнатилган янги технология фермерларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Гап шундаки, мева, сабзавот, кўкат ва доривор ўсимликларни қуритадиган мазкур ускуна муқобил энергия — қуёш батареяси ёрдамида ишлайди. Бу орқали ҳам харажат, ҳам вақт тежалади.

— Мазкур янгилик Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида жорий этилди, — дейди лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Бахтжон Ҳабибуллаев. — Ундан дала шароитида ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Маҳсулотларни қуритиш жараёни 1 кундан 3 кунгача давом этади. Эътиборлиси, бунда мева-сабзавотнинг сифати ҳамда унинг таркибидаги витаминлар сақланиб қолади.

Шу йилнинг 7-феврал куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида  Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети ҳамкорлигида топинамбур индустриясининг шаклланиши ва ривожланиши   истиқболлари мавзусидаги республика илмий – амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуман доирасига турли хил ташкилотлар, олий таълим муассасаларининг профессор ва мутахасислари, ва бизнинг Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкилоти ҳам таклиф қилинди. Анжуманда  топинамбур  туганагининг физик кимёвий хусусиятлари айтиб ўтилди. Ундан қандли диабет, юрак қон томир, ошқозон – ичак  касалликларини даволашда қўшимча омил сифатида фойдаланиш мумкинлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги таъкидланди. Топинамбур индустрияси тизимида 10 дан ортиқ  инновацион технологиялар яратилиб ундан янги 12 маҳсулотнинг намуналари ишлаб чиқилгани кўрсатиб ўтилди.Топинамбур туганагидан 100 дан ортиқ парҳез таомлар тайёрлаш  технологиялари ва рецептуралари амалиётга тавсия этилганлиги кўрсатиб ўтилди.

Янги қазиб олинган топинамбурнинг Ўзбекистон давлат стандарти ишлаб чиқилгани ҳамда топинамбур туганагининг инфрақизил нурда қуритишнинг технологик регламенти ишлаб чиқилгани таъкидланди. Бу ДАК, ”Ўзфармсаноат” томонидан тасдиқланганлиги айтиб ўтилди. Эндиликда топинамбур порошогидан озиқ - овқат ҳамда фармацевтика саноати учун қимматли хом - ашёлар (инулин, фруктоза, пектин) олишга замин яратилди. Топинамбур туганагидан унинг концентрати, шарбати, маринадлар ишлаб чиқариш бўйича норматив - техник ҳужжатлар  ишлаб чиқилгани кўрсатилди.

5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни парламент қуйи палатасининг Спикери Н.Исмоилов олиб борди.

Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Олий Мажлис қуйи палатасининг қўмиталарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Конституцияга ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунга мувофиқ қонун лойиҳалари устида иш олиб бориш, Қонунчилик палатасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва палата томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан палатанинг 11 та қўмитаси тузилди. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Қўмита таркибига сайланмаган депутат унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли.

Шундан сўнг, депутатлар Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссиясини тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Комиссия таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича иш тажрибаси ва кўникмаларига эга депутатлари киритилди.


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти