foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Биологик хилма-хиллик ҳар бир давлатнинг миллий бойлиги саналади. Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб флора ва фауна олами, унинг ранг-баранглигини асраб-авайлаш, келажак авлод вакилларига тўла-тўкис етказишга устувор аҳамият қаратилаётир. Бунинг учун зарур ташкилий-ҳуқуқий пойдевор яратилиб, улар давр талаблари асосида такомиллаштирилмоқда, ижро механизмлари мустаҳкамланаяпти. 

Давлатимиз раҳбари томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган ғоя ҳамда таклифлар асосида “Екологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши бу борада янги босқични бошлаб берди. Зеро, унга мувофиқ, экологик назорат соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди. Бу эса давлат ва жамиятнинг атроф-муҳитни муҳофазалаш соҳасидаги мас'улиятини янада оширишга йўналтирилгандир. 

Жорий йилнинг 25 июль куни Тошкент шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг мажлислар залида Нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида АҚШ тажрибасимавзусидаги республика илмий-амалий семинари ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад: АҚШнинг нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини миллий экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилиш, миллий ННТ лар фаолиятига амалиётда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Семинарда Институтнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, ЎзННТМА, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларининг мутахассислари, “Халқаро муносабатлар миллий демократик институти”нинг Ўзбекистондаги филиали ходимлари иштирок этишди.

Тошкентдаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида ипак қуртини такрорий боқишни ташкил қилишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Пилла” бирлашмалари, ипак қурти уруғчилиги корхоналари, пилла наслчилиги станциялари раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижасида кейинги йилларда пилла ҳосилининг салмоғи ортиб, сифати яхшиланаётгани таъкидланди. Хусусан, жорий йилда юртимизда 26 минг тоннадан зиёд пилла хомашёси тайёрланди. 

Дунёда табиий ипак матоларига талаб тобора ортиб бормоқда. Бу эса пилла етиштириш ҳажмини янада кўпайтиришни тақозо этади. Шу боис ўтган йилдан бошлаб юртимизда синов тариқасида такрорий ипак қурти парваришлаш йўлга қўйилди. Натижада иқлим шароитимизда пилладан йилига икки марта ҳосил етиштириш имконияти мавжудлиги исботланди. 

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бир кун олдин сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда кун тартибига киритилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаларини ҳар томонлама муҳокама қилиш якунларига кўра уларни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Депутатлар ўз ишини “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда ҳар томонлама муҳокама қилишдан бошладилар. Қонун лойиҳаси Конституциянинг Қонунчилик палатаси депутатлар гуруҳининг ташаббусига кўра Марказий сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлашни назарда тутувчи 117-моддасига киритилган тузатишларни амалда рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасида “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонунга, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Марказий сайлов комиссияси мустақиллигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ва ваколатларини янада кенгайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Юртимиз қишлоқ хўжалигининг асосий ер захирасини бугун геоморфологик ноқулай ҳудудлар ташкил этади. Бундай ерларда  агроиқтисодиёт ва турли саноат тармоқлари ҳамда рекреация тизимларини ривожлантириш учун қулай табиий географик шароит ва ландшафт комплекслари барпо этиш ўта долзарбдир.

Таъкидлаш жоизки, бугун мамлакатимиз адирларида табиий-антропоген тизимларнинг катта қисмини агроландшафтлар ташкил қилади. Адир агроландшафтларини суғорма деҳқончилик, лалми деҳқончилик, яйлов ва ўтлоқлар ландшафтларига бўлиш мумкин. Жумладан, суғорма деҳқончилик ландшафтлари адирлардаги меридионал тармоқланган сой ҳавзалари йўналишларидан  таркиб топган. Ҳозирда бу ландшафт хили адирларнинг 93,5 минг гектар майдонини эгаллайди.

Айтиш жоизки, бугун республикамизда лалмикор деҳқончилик ландшафтлари  271,6 минг гектар адир ҳудудини ўз ичига олади ва улар паст адирга нисбатан юқори адирларда яхши ривожланган.

Экоҳаракатнинг Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Объектларни лойиҳалаштиришда экологик экспертизанинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонуннинг вилоятдаги ижросини ўрганиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш, аҳоли сонининг ортиб бориши, соғлом табиий муҳитни асрашда уларнинг фаоллигини кучайтириш, уларнинг экология борасида билим ва иқтидорларини, масъулиятларини мунтазам ошириб бориш, шунингдек, таълим ва тарбия жараёнида экологик маданиятнинг миллий-маданий, умуминсоний, тарихий асосларидан, табиат қонунларига илмий-амалий жиҳатдан ёндашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  2014-2015 йил учун Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида  зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» дастурлари тасдиқланди, деб хабар беради “Норма” нашри.

Мазкур ҳужжатда истеъмолчилар жалб этилишини кенгайтириш, қишлоқлардаги аҳоли истиқомат жойларида сувдан фойдаланишни ҳисоблайдиган ўлчов ускуналари ўрнатиш, сув-канализация тармоқлари ва иншоотларини реконструкция қилиш, кўп энергия сарф қиладиган насос ва электр-техника жиҳозларини замонавийларига алмаштириш йўли билан корхоналарнинг рентабеллигини ошириш кўзда тутилган. 

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала муҳокама этилди

Таъкидланганидек ушбу ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган, “Соғлом бола йили” Давлат дастурига асосан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан болаларнинг таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларига қўйиладиган санитария-эпидемиологик, касалликлар профилактикаси бўйича талабларни, аҳоли, айниқса болаларни эмлаш, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлашни ҳамда мактабгача, умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими босқичларида болаларни санитария ва гигиена асосларига ўқитишга доир чора-тадбирларни жорий этиш мақсадида ҳукумат томонидан киритилган.


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти