foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган.

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент давлат Аграр унверситетида “Дарё, сув ҳаётни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган “Қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан фойдаланишда экологик муаммолар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.  

2019 йил 14 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш натижалари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёшлар ва кенг жамоатчиликка чиқиндилар ҳамда уларни йиғиштириб олиш тартиблари, бу борада мавжуд қонуннинг моҳияти ҳамда асосий вазифаларини тушунтириш мақсадида жорий йил 9 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Тоза ҳудуд” ДУК Шофиркон туман филиалида “Чиқиндиларнинг атроф муҳитга салбий таъсири” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. 

Наҳорда сув ичиш соғлиқ учун фойда дейишади. Бироқ унинг ижобий жиҳати нимадан иборат эканини ҳамма ҳам тушунавермайди. Уйғонишингиз билан сув ичишни одат қилсангиз, ана шу афзалликларнинг барини қўлга киритасиз.

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ва Тошкент шаҳар хокимияти, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда “Ободонлаштириш” бош бошқармалари билан ҳамкорликда “Ҳар бир ёшга - бир ниҳол” ва “Яшил ташаббус” шиори остида экологик акция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Экологик партиянинг Хоразм, Бухоро, Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 январдаги ПҚ–4099 сонли қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўптомонлама шериклик траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” да белгилаб берилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида Хоразм вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида “Оролга мадад” шиори остида хайрия ҳашари тадбирлари ўтказилмоқда.

2019 йилнинг 6 март куни Хоразм вилоят “Дўстлик ва ННТлар” уйининг мажлислар залида Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Экоҳаракат “Ёшлар қаноти” ҳамда сиёсий партияларнинг “Ёшлар қанот”лари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти