ECOTOP рейтинг экологических сайтов
html counter
English (United Kingdom) Russian (CIS) O`zbek (CIS)

Главная страница
Ҳудудий олам PDF Печать E-mail
18.06.2010 10:33

Бухоро 

Ўзбекистон экологик ҳаркати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси Ёшлар қаноти иштирокчилари Бухоро давлат тиббиёт институти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон экологик ҳаракати – мақсад-вазифалар ва истиқболлар”  мавзуида давра суҳбати ташкил этди.
Экоҳаракат фаоллари, Бухоро давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти иштирокчилари, “Адолат” социал-демократик партиясининг Ёшлар қаноти етакчилари иштирок этган тадбирда Экоҳаракатнинг мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар, аҳолининг репродуктив саломатлиги, ёшларни келажакка тайёрлаш, соғлом она ва бола масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

батафсил
 
Барчамизнинг боғимиз PDF Печать E-mail
14.06.2010 12:27

Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишлаб Ўзбекистон экологик ҳаракати «Gazamir-PRO» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда тадбир уюштирди. Тадбир доирасида ўтказилган матбуот анжуманида «Булоқча» — «Родничок» болалар экологик журнали нишона сонининг тақдимоти, шунингдек, «Тонг юлдузи» газетаси таҳририяти билан биргаликда мактаб ўқувчилари ўртасида эълон қилинган «Онажоним, табиат!» иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 2010 йилги Экожурналистика бўйича республика танлови эълон қилинди,  «Экоҳаракат боғи»нинг очилиш маросими ҳам ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи раҳбари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов  ҳар бир табиат шайдосини, атроф-муҳит муҳофазаси жонкуярини, келажак авлод тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларни мазкур байрам  билан табриклар экан, сеҳрли ўлкамизнинг табиатига мафтун бўлиб боқишнинг ўзи кифоя эмаслиги, бу бойликни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиз эканини алоҳида таъкидлади.

батафсил
 
Ҳудудий бўлинмалар Шаклланиш босқичи PDF Печать E-mail
14.06.2010 12:19

Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида экологик таълим-тарбия ҳамда ёшларда экологик маданиятни шакллантириш ишларини ривожлантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг барча қатламини атроф-муҳит ишларига кенг жалб қилиш мақсадида Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган меъёрий ҳужжатларни яратиш, иккинчидан,  мазкур бўлинмаларнинг юксак талабларга жавоб бера оладиган кадрлар салоҳиятини вужудга келтириш устида иш бошлади.

батафсил
 
Бизга соғлом экология керак PDF Печать E-mail
14.06.2010 11:01

Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар олдида турган вазифалар ҳақида гапирар экан, «мазкур ҳаракатдан сайланган депутатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчиликни янада ривожлантиришга, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти идоралари, шунингдек, турли ижтимоий ва бошқа тузилмаларнинг бу соҳада шу пайтга қадар қабул қилинган ҳужжатларни сўзсиз бажариш бўйича маъсулиятини ошириш юзасидан тизимли ишларни ташкил қилишга кўмаклашишлари лозим», дея ҳаракат дастуримизга янада аниқлик киритиб, устувор йўналишларни белгилаб берди.
Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Экоҳаракатдан сайланган депутатларга юксак ишонч билдирилгани баробарида, мамлакатимиз атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли саломатлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни собитқадамлик билан амалга ошириш борасидаги фаолиятида юксак масъулият ҳам демакдир.
Маълумки, мустақиллик йилларида юртимизда экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатларини олдини олиш борасида муайян тажриба орттирилди. Шу билан биргаликда соҳадаги вазифаларнинг миқёси ва кўлами мамлакатимиз ҳамда минтақада экологик ҳолатни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб этади. Биринчи навбатда, халқимиз учун соғлом атроф-муҳитни яратиш ҳам давлатнинг, ҳам жамиятнинг ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш лозим.

батафсил
 
ЭКОҲАРАКАТ ҲАРАКАТИГА МУНОСИБ БАҲО PDF Печать E-mail
11.06.2010 17:18

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридан ажойиб хушхабар келди. Ҳар йили анъанавий тарзда МДҲ мамлакатлари ношир ва матбаачилари ўртасида ўтказиб келинаётган “Китоб санъати” халқаро кўрик-танловида Ўзбекистон вакиллари 5та номинация бўйича совринли ўринларни эгаллашди. Эътиборга молик томони шундаки, “Менинг Ватаним” номинациясида Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Қашқадарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорликда “Маънавият” нашриётида чоп эттирган “Ўзбекистон табиати: Қашқадарё” альбом-китоби учинчи ўринга сазовор бўлди. Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Китоб санъати” анъанавий халқаро кўрик-танловига МДҲ давлатларидан бир юз олтмишга яқин китоб, альбом, маърифий бадиий адабиёт намуналари тақдим этилди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда матбаа соҳасини ривожлантириш, хусусан, матбаа корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларнинг касб маҳорати ва малакасини юксалтириш борасида ўлкан ишлар амамлга оширилди.
Москва шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўрик танловда республикамизнинг етакчи нашриётларида чоп этилган китобларнинг совринли ўринларни қўлга киритиши фикримизнинг яққол исботидир.

батафсил
 
« ПерваяПредыдущая12345678910СледующаяПоследняя »

Страница 9 из 37

© 2010 eco.uz