ECOTOP рейтинг экологических сайтов
html counter
English (United Kingdom) Russian (CIS) O`zbek (CIS)

Главная страница
Тараққиёт ва экология ўзаро боғлиқ масала PDF Печать E-mail
30.06.2010 13:24
Саноатнинг жадал ривожланиши инсоният ва табиат ўртасидаги муносабатларга бевосита ва билвосита ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Сўнгги пайтларда кўп бора тилга олинаётган об-ҳавонинг глобал исиши, сайёрамизнинг қатор мамлакатларида тез-тез содир бўлаётган табиий офатлар, атмосфера, биосфера, гидросфера, литосфера каби қатламларда юз бераётган ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар, экологик муаммолар олиму тадқиқотчилар қатори табиат учун жон куйдирадиган ҳар бир инсонни хавотирга солмоқда.
батафсил
 
Бир лойиҳанинг минг фойдаси PDF Печать E-mail
22.06.2010 14:35

Оролнинг қуриб бориши Марказий Осиё давлатларининг барчасига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиб, жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди. Сув миқдорининг камайиши, ерларни суғоришда ишлатиладиган сув таркибидаги минераллар миқдорининг ошиши, ичимлик суви сифатининг бузилиши, ернинг мелиоратив ҳолати ўзгариши натижасида аҳоли саломатлигининг ёмонлашуви ҳамда бир қатор бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар фикримизга далил бўла олади.

батафсил
 
Экологик деҳқончилик нима? PDF Печать E-mail
22.06.2010 14:29

Кейинги пайтда кундалик турмуш тарзимизда, илм-фанда, оммавий ахборот воситаларида экологик тоза маҳсулотлар деган атамага тез-тез дуч келаяпмиз. Хўш, экологик тоза маҳсулот ўзи нима? ўнгги йилларда сайёрамиз аҳолиси сонининг кескин ортиши туфайли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш глобал масалалардан бирига айланди. Табиийки, озиқ-ов¬қат маҳсулотларини кўп миқдорда ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экин майдонларини кенгайтириш ва Кейинги пайтда кундалик турмуш тарзимизда, илм-фанда, оммавий ахборот воситаларида экологик тоза маҳсулотлар деган атамага тез-тез дуч келаяпмиз. Хўш, экологик тоза маҳсулот ўзи нима?

батафсил
 
Экология ва журналист PDF Печать E-mail
21.06.2010 19:36

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жонли табиатни асраб-авайлаш, шунингдек,  мавжуд табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айтиш жоизки, бундай масъулиятли вазифани амалга оширишда оммавий ахборот воситалари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юкланади.
Зеро, экологик ҳолатни янада яхшилаш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш, ёш авлодни халқимизга хос бўлган табиатга эҳтиёткор муносабатда бўлиш анъаналари руҳида тарбиялаш жараёнида ОАВнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

батафсил
 
«Ёш экологлар» клуби талаба-ёшлар фаоллигини оширишга хизмат қилади PDF Печать E-mail
21.06.2010 19:34

Мутахассисларнинг қайд этишича, ўтган асрда табиий бойликлардан хўжасизларча фойдаланилиш, табиат мувозанатига нотўғри муносабат оқибатида аср сўнгига келиб кўплаб экологик муаммолар келиб чиқди. Ушбу муаммоларни бартараф этиш ХХI аср бошида ҳам долзарб масалалардан бўлиб турибди.
Табиатни муҳофаза қилишнинг самарали усулларини излаб топиш ва ҳаётга тўғри татбиқ этишда ўсиб келаётган авлоднинг қарашлари, ташаббуси не чоғли муҳим эканини юқори малакали, табиатга меҳри баланд, она заминни эъзозлайдиган иқтидорли, изланувчан ва ташаббускор ёшларнинг бу борада амалга ошираётган ишлари мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

батафсил
 
« ПерваяПредыдущая12345678910СледующаяПоследняя »

Страница 8 из 37

© 2010 eco.uz