ECOTOP рейтинг экологических сайтов
html counter
Асосий
English (United Kingdom) Russian (CIS) O`zbek (CIS)

Асосий
Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги Пленуми PDF Печать E-mail
04.09.2010 17:00
2010 йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2009 йилнинг декабридан 2010 йилнинг августига қадар бўлган даврдаги фаолияти якунлари муҳокама этилди. Муҳокама қилинган масала юзасидан Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Раиси Борий Алихонов маъруза қилди. Маърузачи таъкидлаганидек, ҳисобот даврида  мамлакатимизнинг энг ёш жамоат ташкилотларидан бири бўлган Экоҳаракатнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш йўлида дадил қадамлар ташланди. Жаҳон парламентаризми тарихида илк бор Ўзбекистон мисолида Экоҳаракат учун Қонунчилик палатасида 15 та депутатлик ўрни квоталаниб, ўтган йилнинг 27 декабрида бўлиб ўтган Ўзбекистон экологик ҳаракати конференциясида депутатлар ошкоролик ва демократик тамойилларга амал қилинган ҳолда муқобиллик асосида сайлаб олинди. Буни Конференцияда иштирок этган халқаро ва хорижлик кузатувчилар ҳам эътироф этдилар.
батафсил
 
Ўзбекистон экологик ҳаракати Ёшлар қанотининг республика таъсис конференцияси PDF Печать E-mail
04.09.2010 16:49
Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, уларни ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама етук шахслар қилиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш буйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. 
Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳам ёшларнинг экологик маданиятини, билим ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш ва уларнинг атроф табиий муҳит ҳамда инсон саломатлиги муҳофазаси масалаларида иштирокини фаоллаштириш, уларни Ватанга ва Она табиатга меҳр-муҳаббатлилик руҳида камол топишларини таъминлаш мақсадида ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 
батафсил
 
Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши PDF Печать E-mail
04.09.2010 16:44
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Ижроия қўмита йиғилишида Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари ва экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишда  Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаларини тегишли адлия бошқармаларидан рўйхатдан ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. 
батафсил
 
Истиқболли манзарали ўсимлик PDF Печать E-mail
16.08.2010 16:13
Шаҳар ва кўчаларимизнинг гўзал, хушманзара ва мафтункор бўлиши кўп жиҳатдан бу ерларда экилиб, парваришланаётган яшил ўсимликларнинг қай даражада дид билан ўтқазилганига боғлиқдир. Ота-боболаримиз ҳам бежизга қадимдан боғлар ва гулзорлар барпо қилишга алоҳида эътибор қаратишмаган.
Ҳозир ҳам бу савобли ишни ўз касбига айлантирган боғбон ва гулчиларимиз кўп. Кўчатнинг тупроққа, сувга, ҳароратга, ёруғликка бўлган талабини ҳисобга олиб, экиладиган жойини тўғри танлаб, дарахт етиштирган боғбонлар шаҳару  қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшмоқдалар.
Ҳар томонлама фойдали, манзарали ўсимликлар кўп. Эман дарахти (дуб) шулардан биридир. Биласизки, эманлар 450 турдан таркиб топган улкан дарахт ва бута ўсимликларидан иборат. Булар қорақайиндошлар оиласига мансуб, бўйи 40-50 метргача етадиган ёки икки-уч метрли бута ўсимликлар бўлиб, шохлари бежирим, барглари чиройли кўринишга эга. Улар Шимолий ярим шарнинг мўътадил зонасида кенг тарқалган ўрмонлар ҳосил қилувчи ўсимликлар ҳисобланади. 
батафсил
 
«Ишонч телефони»га ишонч ортмоқда PDF Печать E-mail
16.08.2010 16:10
Бир неча кун муқаддам Экоҳаракатнинг «Ишонч телефони» дамба-дам жиринглади. Тошкент шаҳар Сергели ва Яккасарой туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани фуқароларидан шошилинч хабарлар келиб тушди.
ларда мазкур туманларнинг тегишли ҳудудларида ҳавода кучли димиқтирадиган ҳид тарқалгани, оқибатда нафас олиш йўлларида сурункали касаллиги ва аллергияси бўлган кишиларнинг аҳволи ёмонлашаётгани ҳақида гап борар эди. 
Мазкур масала бўйича барча маълумотлар Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборилиб, ушбу ҳолатлар бўйича қўлланилаётган чоралар Экоҳаракат томонидан назорат остига олинди. Натижада, технологик жараёни юқорида келтирилган омиллар билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш муассасаси аниқланди. Назорат қилувчи органлар фаолиятини назорат қилиш бўйича Республика Кенгаши ҳудудий комиссиясидан рухсат олиниб, «Абдуллаев» хусусий корхонасида навбатдан ташқари текширув ўтказилди.
батафсил
 
« ПерваяПредыдущая12345678910СледующаяПоследняя »

Страница 1 из 37

© 2010 eco.uz